Халқ аҳволи раҳбари суратида намоён бўлади

Халқ аҳволи раҳбари суратида намоён бўлади

 

Аллома Ибнул Қаййим ал-Жавзий раҳимаҳуллоҳ

 

«Мифтаҳ Дар ас-Саъада» (1/253).

 

بسم الله الرحمن الرحيم

 

Аллоҳ таолонинг бандаларнинг подшоҳ, раҳбар ва ҳокимларини ўз амалларининг жинсидан қилганидаги ҳикматини чуқур мулоҳаза қилиб кўринг! Балки уларнинг амаллари ўз раҳбар ва подшоҳлари суратида намоён бўлади. Агар улар (халқ) тўғри-(устивор) бўлса подшоҳлари ҳам тўғри-(устивор) бўлади. Агар улар адолат қилсалар (подшоҳлари) ҳам уларга адолат қилади. Агар зулм қилсалар подшоҳ ва раҳбарлари ҳам уларга зулм қилади. Агар улар орасида ҳийла-найранг ва алдов тарқалса раҳбарлари ҳам шундай (бўлади). Агар ўз олдиларидаги Аллоҳнинг ҳақ-ҳуқуқларини маън қилсалар ва бахиллик қилсалар подшоҳ ва раҳбарлари ҳам ўз олдиларидаги уларнинг ҳақ-ҳуқуқларини маън қиладилар ва уларга бахиллик қиладилар. Агар ўзлари заиф деб билган кишидан ўртадаги муомалаларида ҳақли бўлмаган нарсани олиб қўйсалар, подшоҳлар ҳам улардан ўзлари ҳақли бўлмаган нарсаларини олиб қўядилар ҳамда уларга солиқ ва вазифа-(мояна)ларни юклайдилар. Заиф-(бечора)дан тортиб олган ҳар бир нарсаларини подшоҳлари улардан куч билан чиқариб олади. Демак, ишчи-(мансаб эга)лари ўз амалларининг суратида намоён бўлади. Илоҳий Ҳикматда фожир, тубан кимсалар устига фақат ва фақат ўз жинсларидан бўлган киши ҳукмдор қилинади. Аввалги замон-(аср) асрларнинг энг яхши ва энг поки бўлган экан, раҳбарлари ҳам шундай бўлди. Қачонки ўзгаришгач, подшоҳлари ҳам уларга нисбатан (салбий томонга) ўзгарди. Аллоҳ таолонинг Ҳикмати бизга ана шу замонга ўхшашларида Абу Бакр ва Умарларни қўя туринг Муовия ва Умар ибн Абдулазизларга ўхшаши ҳукмдор қилинишидан юз ўгиради. Балки ҳукмдорларимиз ўзимизнинг қадримизчалик. Биздан олдингиларнинг ҳукмдорлари эса ўзларининг қадричалик. Икки ишнинг ҳар бири ҳикмат вожиб қилгани ва унинг талабидир. Фаросатли киши ўз фикри билан ушбу бобда сайру-саёҳат қилса илоҳий ҳикматни ҳам зоҳирда, ҳам ботинда қазои-қадар узра юрувчи эканини кўради. Худди яратиш ва бошқаришда баробар бўлганидек. Бузуқ гумонинг билан Унинг қазои-қадари етук ҳикматдан холи деб ўйлашдан йироқ бўл! Балки Унинг жамийки қазои-қадари энг тугал ҳикмат ва ҳақ тарзида воқеъ бўлади. Бироқ заиф ақллар ўз заифлиги сабаб уни идрок қилишдан тўсилган. Худди кўршапалакларнинг кўзи заифлиги сабаб қуёш зиёсидан тўсилгани каби. Агар ушбу заиф ақлларга ботил дуч келиб қолса унда ўз фикрини юритади-(ўтказади) ва ўз сўзини айтади. Худди кўршапалаклар тун зулматига дуч келса учиб, сайр қилганидек…

Шунинг учун мусулмон ҳукмдорнинг зулми унга қарши бош кўтариб чиқиш билан муолажа қилиниши очиқ-(қўпол) хатодир. Балки маъсиятга буюрмас экан унга итоат қилишни олиб келиши етук шариат ҳикматидандир. Агар маъсиятга буюрса унга шу борада итоат қилинмаслик жорий қилинган. Худди унга қарши бош кўтариб чиқишлик жорий қилинмаганидек. Гарчи ўз нафсида фужур аҳлидан бўлса-да. Муслим (1847) Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: «Мендан кейин менинг йўлимдан юрмайдиган, менинг суннатимни тутмайдиган ҳукмдорлар бўлади. Улар ичида инсон танасида шайтон қалб бўлган кимсалар туради». (Ровий) деди: «Мен: «Агар шу (замон)га етсам қандай йўл тутай, эй Расулуллоҳ?», дедим. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Ҳукмдорга қулоқ солиб итоат қиласиз. Агар белингизга урилиб, молингиз олинса-да, бас, қулоқ солиб, итоат қилинг», дедилар».

Манба: Тавҳид форуми

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan