Расулуллоҳни таҳқирлашликка нисбатан намойиш ўтказиш

Расулуллоҳни таҳқирлашликка нисбатан намойиш ўтказиш

 

 

Савол: Аллоҳ сизга яхшилик ато этсин! Охирги вақтларда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламни филм, матбуот ёки бошқа йўллар орқали таҳқирлаш такрорланди. Савол шуки, ушбу таҳқирлашга нисбатан шаръий мавқиф нима? Давомида айтадики: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламни таҳқирлашга нисбатан норозилик намойиши билан ғазабнок эканини ифодалаш ҳукми нима?

Жавоб: Эй биродарлар! Ахир бу, янгилик эмас. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам замонларида сеҳргар, ёлғончи, фолбин, шоир ва бундан бошқаларни айтишарди. Расул алайҳиссалоту вассалам эса сабр қилардилар. Сабр қилардилар ва шошилмасдилар. Аллоҳ у кишини сабрга буюрди. «Ва уларнинг гапларига сабр қил ва улардан чиройли четлашла, четлаб тур» (Музаммил: 10). (Бу таҳқирларни) эшитардилар, бироқ у киши алайҳиссалоту вассалам Аллоҳ азза ва жалланинг амрига биноан сабр қилардилар. «Албатта, Биз уларнинг айтаётганларидан сенинг дилинг сиқилишини яхши биламиз. Бас, Роббинг ҳамди ила тасбиҳ айт ва сажда қилгувчилардан бўл. Ва сенга аниқ нарса (ўлим) келгунича Роббингга ибодат қил» (Ҳижр: 97-99). У киши сабр қилардилар ва саҳобаларини бирорталари ўч олишидан маън қилардилар. Маккада бўлган кезлари саҳобаларини маън қилардилар. Чунки улар мушриклардан ўч олсалар, Маккада исломга нуқта қўйиларди. Даъватга ўз бешигида нуқта қўйиларди. Ҳижрат қилиб, ансор-(ёрдамчи)ларни топгач, ана шу дамда Аллоҳ у кишини жиҳодга – шаръий жиҳодга амр қилди.

Норозилик намойиши, вайронагарчилик, пок жонлар ҳамда мусулмонлар омонлик берган ва мусулмонларнинг ҳимоясидагиларни ўлдиришга келсак, бу хиёнат бўлиб, жоиз бўлмайди. Пок жонни ўлдириш жоиз эмас. Гарчи кофир бўлса-да жоиз бўлмайди. «Масжидул Ҳаромдан тўсгани учун бир қавмни ёмон кўришингиз уларга тажовузкор бўлишингизга олиб бормасин» (Моида: 2). Пок жонга тажовуз қилиш жоиз эмас. «Ҳеч бир жон бошқанинг оғирлигини кўтармас» (Анъом: 164). «Агар мушриклардан биронтаси паноҳ сўраса, унга паноҳ бер, токи у Аллоҳнинг каломини эшитсин. Сўнгра уни омонлик жойига етказиб қўй» (Тавба: 6).

Мушрикларнинг элчилари ўзаро музокара олиб бориш учун Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига келишарди. У кишининг ҳузурларига ҳатто масжидларигача кириб боришарди, алайҳиссалоту вассалам. У киши улар билан ўзаро музокара юритардилар. Ҳолбуки улар мушрик ва кофирлар эди. Бироқ шу нарса маълум бўлмоғи лозимки, ислом ғазаб ва ўч олиш дини эмас. Балки у ҳидоят, раҳмат ва мулойимлик динидир. Худди Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай бўлганларидек. Натижа нима бўлди? Натижа – Аллоҳ Ўз Расулига нусрат берди. Динини азиз қилди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламни масхара қиладиганларнинг айримларни ислом қўмондонлари ва Аллоҳнинг йўлидаги мужоҳидларга айланди. Исломни қабул қилдилар ва исломлари гўзал бўлди. Чунки Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларга нисбатан сабр қилдилар ҳамда уларга ҳалим ва юмшоқлик қилдилар. Ҳатто улар у кишини яхши кўриб қолишди. Аллоҳ жалла ва аъла айтганидек: «Ва албатта, сен улкан хулқдасан» (Қалам: 4). Ана шулар, Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ахлоқларидир. Кофирлар бу қилмишларни қилганларида (фитна) қўзғашни истайдилар. Ва: «Мусулмонларнинг қилмишларига қаранглар! Элчиларни ўлдиряптилар, уйларни вайрон қиляптилар, биноларни бузяптилар. Бу ислом динидандир», дейдилар. Кофирлар мусулмонларнинг жоҳилларини қилмишлари сабабли мусулмонлардан ўч олишлик учун ана шуни хоҳлайдилар. Жоҳиллар ёки улар сафига суқулиб кирганларнинг қилмишлари сабабли. Бундай ишларда шошмашошарлик жоиз эмас. «Сендан олдин ҳам Пайғамбарлар ёлғончига чиқарилганлар. Бас, улар то нусрат келгунча ёлғончига чиқарилганларига ва берилган озорларга сабр қилганлар. Аллоҳнинг сўзларини ўзгартирувчи йўқ. Батаҳқиқ, сенга Пайғамбарларнинг хабари келган» (Анъом: 34).

Исломнинг йўли ана шундай. Бу ишларга нисбатан юмшоқлик, ҳушёрлик, сабр ва шошмаслик. Мушриклар эса ушбу ишлардан айрим мусулмонлар томонидан юз берган ёввойилик, вайроналик ва қатлни натижа ўлароқ қўлга киритишни хоҳлайдилар. Ҳатто мусулмонлар ўз ўрталарида урушиб кетадилар. Норозилик намойиши ўтказаётганлар мусулмонлардан иборат хавфсизлик ходимлари билан урушадилар. Кофирлар хоҳлайдиган нарса ана шудир. Ҳа (шундай).

 

Шайх Солиҳ ибн Фавзон ал-Фавзон ҳафизаҳуллоҳ

Юклаб олиш [mp3]

http://www.alfawzan.af.org.sa/node/14103

Манба: Тавҳид форуми

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan