Шарли Эбдо (Charlie Hebdo) журналига қилинган ҳужум

Шарли Эбдо (Charlie Hebdo) журналига қилинган ҳужум

 

 

Савол: Шайхимиз, Аллоҳ сизни Ўз ҳифзу ҳимоясига олсин, сир эмаски чоршанба куни (07.01.2015) якунига етишидан олдин 12 киши ўлдирилди. Париждаги рўзнома қароргоҳи-(таҳририяти)да журналистлар ва полиция шулар жумласидан. Ушбу жиноятга қўл урганлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам учун ўч олишганини даъво қилишмоқда. Ҳозир мусулмонларга бармоқлар(ни бигиз қилиб) кўрсатилмоқда. Кеча масжидларга ўт қўйилди, айримларига бомба ташланди. Савол шуки, ушбу террор ҳаракатларига нисбатан салафий мавқиф нима? Франциядаги омма мусулмонларга, хоссатан даъватчи ва имом-хатибларга нима насиҳат қиласиз?

Жавоб: Бисмиллаҳ.

Барча мақтовлар Аллоҳга хос. Аллоҳ таоло пайғамбаримиз Муҳаммадга, у кишининг аҳли оила ва барча саҳобаларига саловату саломлар йўлласин.

Биринчидан: Ушбу иш, аҳли суннанинг ишидан эмас. Балки у, гарчи ўзларини исломга мансуб деб билсалар-да, хавориж ва уларнинг фалакида кезадиганлардан иборат зараркунандаларнинг қилмишидандир.

Иккинчидан: Европа ва Америкадаги француз ва бошқалардан иборат кофир қўни-қўшниларингизга айтадиганим шуки: «Суннат соҳиби-(аҳли сунна) бўлган олимни ушбу қилмишларга иқрор-(рози) бўлгани ва унга шижоатлантирганини ҳаргиз топмассиз. Балки аҳли суннанинг уламо, талаба ва авомлари ушбу бебош қилмишларни мункар деб ҳисоблайдилар. Уни ижро этган нусха ё хавориж ёки суннатни билмайдиган ва аҳли сунна ғайри мусулмонлардан иборат қўни-қўшниларига нисбатан қандай муомала қилишни билмайдиган жоҳилдир».

Аҳли сунна гўзал қўни-қўшничилик қиладилар. Аҳд-(битим)га риоя қиладилар. Ушбу ёввойиларча бошбошдоқлик қилмишларига рози бўлмайдилар.

Сўзимни хотимасида имом-хатиб, мударрис ва даъватчи бўлишларидан қатъий назар мусулмонлардан иборат фарзандларимизга ушбу ёввойиларча қилмишлардан пок-(безор) эканликларини эълон қилишлари ва амну-омонликни ҳис қилишларига насиҳат қиламан.

Аллоҳ барчани Ўзининг Розилигига муваффақ айласин. Аллоҳ таоло пайғамбаримиз Муҳаммадга, у кишининг аҳли оила ва барча саҳобаларига саловату саломлар йўлласин.

 

(Мадинадаги) исломий олийгоҳ собиқ мударриси

Убайд ибн Абдуллоҳ ибн Сулаймон ал-Жобирий имло қилди.

Ва бу 1436 йил Робиъул Аввалнинг 18 (куни),

2015 йил 9 январ Жума тонгида бўлди.

Юклаб олиш [mp3]

http://www.ajurry.com/vb/showthread.php?t=41567&p=120826#post120826

Манба: Тавҳид форуми

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan