Инфитор сураси, 6-19 оятлар
Шайх Муҳаммад ибн Ҳадий ал-Мадхалий ҳафизаҳуллоҳ
Фотиҳа сураси
1. Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман).
2. Ҳамду сано бутун оламлар Роббиси бўлмиш Аллоҳ учундир.
3. У Роҳман ва Роҳимдир.
4. У жазо (қиёмат) кунининг Эгаси — Подшоҳи.
5. Сенгагина ибодат қиламиз ва Сендангина мадад сўраймиз.
6. Бизни тўғри йўлга бошлагин.
7. Ўзинг неъмат берганларнинг йўлига (бошлагин), ғазабга дучор бўлганларнинг йўлига эмас, адашганларникига ҳам эмас.
Инфитор сураси
6. Эй инсон, нима сени Карамли Роббинг ҳақида (Унга ибодат қилмасанг ҳам бўлаверади, деб) алдаб қўйди?!
7. У сени яратиб, сўнг (барча аъзоларингни) тиклаб, сўнг (қоматингни ҳам) расо қилиб, қўйган зот-ку!
8. У сени Ўзи қай суратни хоҳлаган бўлса (ўша сурат — шаклда) таркиб топтирди-ку!
9. Йўқ, балки сизлар жазо (Қиёмат кунини) ёлғон дерсизлар!
10-11. Ҳолбуки, шак-шубҳасиз сизларнинг устингизда (қилган ҳар бир амалингизни) ёд олиб, ёзиб тургувчи улуғ (фаришта)лар бордир.
12. Улар сизлар қилаётган ишларни билурлар.
13. Шак-шубҳасиз, яхшилар (яъни мўминлар) жаннат неъматларидадирлар.
14. Шак-шубҳасиз, фожир кимсалар дўзахдадирлар!
15. Улар (дўзах)га жазо (қиёмат) кунида кирурлар!
16. Ва улар (дўзахдан) ғойиб бўлгувчи (яъни халос бўлгувчи) эмасдирлар!
17. (Эй инсон), сен жазо Куни нима эканини қаердан ҳам билурсан?!
18. Сўнгра (яна такрор айтаманки), сен жазо Куни нима эканини қаердан ҳам билурсан?!
19. У Кунда ҳеч бир жон (бошқа) бир жонга бирон нарса қилишга (яъни бирон фойда етказишга ёки ундан бирон зиённи кетказишга) эга бўлмас! У Кунда барча иш ёлғиз Аллоҳники бўлур!