Расулуллоҳ хабар берган хаворижларнинг сифатлари
Шайх Сулаймон ибн Салимуллоҳ Руҳайлий
Огоҳ бўлинг, улар хаворижлардир. Бу хаворижлар ҳар асрда зоҳир бўладилар. Ҳар сафар уларнинг шоҳи чиққанда кесилади. Аввалги-ю охиргилари Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам хабар берган сифатлардадир. Уларнинг ёши кичик, фикрлашлари аҳмоқона. Махлуқотларнинг энг яхшиси (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг сўзидан гапирадилар. Қуръон ўқийдилар ва у уларнинг фойдасига деб ҳисоблайдилар. Ҳолбуки у уларнинг зараригадир. Иймонлари бўғизларидан (нарига) ўтмайди. Ислом аҳлини ўлдирадилар ва бутпарастларни тек қўядилар. Уларга мухолиф бўлган ҳар бир кишини кофир дея ҳукм қиладилар. Ким уларга қарши чиқса, бас, у қони ҳалол, моли ўлжа олинадиган ва аёллари асир қилинадиган кофирдир. Дарҳақиқат, менга бир куни ҳаж вақтида улардан бири: мана бу уч миллионга етадиган ҳожиларни кўряпсанми? Улар ичида Аллоҳни танийдиган бирор киши йўқ, деди. Улар эй биродарлар, аввалгиларини назарда тутяпман, Алий розияллоҳу анҳуни кофир деб ҳукм қилишган. Чунки у жанг қилди ва ўлжа олмади, асир туширмади. Бу уларнинг фикридир.