Жума намози дарс вақтига тўғри келиб қолса

Жума намози дарс вақтига тўғри келиб қолса

Савол: Мен Америкада ўқийдиган талабаман. Маълумки жума куни бизда ўқиш. Бу кунда дарслар ва шаҳарнинг кичик масжидида соат 13:30 да ўқиладиган жума намози бир вақтга тўғри келиб қолади. Менда ушбу вақтда ҳам намозни ва ҳам ўқишни бирга олиб боришнинг имконияти йўқ. Айниқса ўша (жума намозига тўғри келадиган) дарсларнинг ўрнини босувчиси йўқ ва бу менинг мутахасислигимнинг асосий фани. Мен бир куни домламдан жума намозига жавоб сўрадим, бироқ у айтдики: «Мен сенга бошқа жавоб бермайман. Чунки бу сени ўқишинг даражасига ёмон таъсир қилади». Мен нима қилай? Аллоҳ сизга ёрдам берсин, менга маслаҳат беринг!

Жавоб: Менинг фикримча, агар инсон жума намози азонини эшитса, Аллоҳнинг ушбу қавлидан келиб чиқиб, унга бориши шарт бўлади: «Эй мўминлар, қачон Жума кунидаги намозга чорланса (яъни азон айтилса), дарҳол Аллоҳнинг зикрига боринглар ва олди-сотдини тарк қилинглар! Агар биладиган бўлсангизлар, мана шу (яъни Аллоҳнинг зикрига — Жума намозини ўқишга шошилиш) ўзларингиз учун яхшироқдир» (Жума: 9). Агар Аллоҳ инсон жуда қаттиқ муҳтож бўлиши мумкин бўлган тижоратни тарк этишга буюрган бўлса, унда ўқишни ҳам тарк этиб, жума намозига бориш керак бўлади. Бироқ агар масжид ундан узоқда бўлса, агар бу (жума намозига бориш) қийинчилик туғдираётган бўлса, унинг намозга бориши шарт эмас.

 

Шайх Муҳаммад ибн Солиҳ ал-Усаймин

Қаранг: «Фатава Ибн Усаймин» 16/51-52.

Манба: Тавҳид форуми

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan