Мусофирнинг муқимга имом бўлишлиги ёки аксинча

Мусофирнинг муқимга имом бўлишлиги ёки аксинча

Савол: Агар инсон сафар қилса ва пешин намозини жамоат билан ўқишни хоҳласа, ҳамда пешин намозини адо этиб бўлган муқим кишини учратса, шунда муқим мусофир билан намоз ўқийдими? У билан бирга намозни қаср қиладими ёки тўла ўқийдими?

Жавоб: Агар фарз намозни адо этиб бўлган муқим киши жамоат (намозининг) фазилатига эришайин дея мусофир ортида намоз ўқиса, батаҳқиқ, у мусофир намози каби икки ракат ўқийди. Чунки (ушбу намоз) унинг ҳаққида нафлдир. Энди муқим киши пешин, аср ва ҳуфтон каби фарз намозини мусофирнинг ортида ўқиса, албатта, у тўрт ракат ўқийди. Шундай қилиб унга мусофир иккинчи ракатдан кейин салом бергач намозини тўла ўқиб қўйишлиги лозим бўлади. Мусофир муқим киши ортида барчаларига бирдек фарз бўлган намозни (яъни, нафл бўлмаган) ўқишлигига келсак, уламоларнинг икки қовл ичидаги саҳиҳроғига биноан мусофирга намозни тўрт ракат қилиб тўла ўқишлиги лозим бўлади. Имом Аҳмад ўз «Муснад»ида ва имом Муслим ўз «Саҳиҳ»ида роҳимаҳумаллоҳ ривоят қилишдики, Ибн Аббос (розияллоҳу анҳумо) муқим имом ортида тўрт ракат, ўзининг ҳамроҳлари билан эса икки ракат намоз ўқийдиган мусофир ҳақида сўралганларида шундай деб айтдилар: «(Асли) суннат шундай». Ва Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу умумий қовллари: «Имом унга эргашилсин учун тайин қилинди. Унга хилоф иш тутманглар». Муттафақун алайҳ (Бухорий 510-рақам остида, Муслим 1151-1154-рақамлар остида ривоят қилди).

 

Шайх Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

http://binbaz.org.sa/mat/1259

Манба: Тавҳид форуми

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan