Шайх Усайминнинг ёзиб олинган охирги сўзлари
Оламлар Роббиси Аллоҳга ҳамд, пайғамбаримиз Муҳаммадга, у зотнинг оиласи, саҳобалари ва уларга қиёматгача яхшилик билан эргашганларга салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг…
Ушбу кеча, ушбу муборак Рамазон ойининг 30-санаси, 1421 йил. Аллоҳ билгувчироқ, лекин бу муборак ойда, масжидул ҳаромдаги охирги учрашувимиз бўлади.
Эй мухтарам биродарларим, Аллоҳ муборак ойни якунлашлик, ҳамда Аллоҳ азза ва жаллага яқин қилувчи солиҳ амалларни қилишга муяссар қилишлик билан Ўз бандаларига марҳамат қилди. Аллоҳдан уларни (ушбу амалларни) ҳузурида баланд даражаларга кўтаришини, хатоларимизни мағфират қилишини, гуноҳларимизга каффорат қилишини ва (жаннатдаги) даражамиз ошишига сабаб қилишини сўрайман.
Ассаламу алейкум уа рохматулЛахи.
шейх рохимахулЛахни, уммумий охирги езиб олинган дарслариданми ёки гапларини охиргача тугатмай, Аллах амри билан шу он вафот этганми? «Ёзиб олинган охирги сузлари» деганни кандай тушунса булади?
ДжазакумулЛаху хойр!