(Намозни) қаср қилиш ва (рўзани) очиш рўй берадиган сафар

(Намозни) қаср қилиш ва (рўзани) очиш рўй берадиган сафар

 

 

Савол: Рамазонда оғиз очиш, шунингдек намозни қаср қилишга рухсат бериладиган сафар учун ҳақиқий узоқлик-масофа қанча? Мисол учун сафарга отланган ҳолатда пешин намозини жамоат билан масжидда ўқидим. Энди ушбу жамоат билан пешин ўқиганимдан кейин аср намозини қаср қилишга киришаманми ёки менга пешин намозинининг фарзини кейинроқ ёки олдинроққа суриш вожиб бўлиб, фарзини ёлғиз (ўзим) қаср қилиб ўқийманми?

Жавоб: (Намозни) қаср қилиш ва (Рамазонда рўзани) очиш мумкин бўладиган сафар шаръан ёки урфга кўра сафар деб аталади. Ва бу сафар сабабли кўп ҳолатда қийинчилик ва машаққат ҳосил бўлади. Бунинг миқдори (бирор ҳайвонга) миниб олгандаги юришда бир кеча ва кундуздир. Сайёрада эса таҳминан 80 км. Ушбу 80-75 км ва шунга яқин масофа сафардир. Чунки бу (бирор ҳайвонга) миниб юрилгандаги бир кеча ва кундуз(га тенг келади). Баъзи саҳобалар ҳам шундай деб фатво беришган. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан бу борада бирор (масофани) аниқ белгилаб берганлари ворид бўлмаган. Аниқ белгилаб бермаганлар, балки мутлақ сафар деб айтганлар. Демак, мутлақ сафар деган сўз урф-одат ва одамлар одатланиб-ўрганганига кўра изоҳланади. (Бирор ҳайвон)га миниб ёки пиёда юрганда бир кеча ва кундуз ҳамда кўпроқ бўлган масофага сафар деб аталади. Бундан оз бўлган куннинг ярми, тўртдан бири ёки учдан бири эса одамларнинг урф-одатида сафар деб аталмайди. Бунда (намоз) қаср қилинмайди ва (рўза) очилмайди. 40, 50 ва 30 км сафар деб номланмайди. Бироқ 80 ва шунга яқинлашадиган км бўлса сафар деб аталади. Чунки бу (ҳайвон миниладиган) замондаги бир кеча ва кундуздир. Сафар қилишга азму-қарор қилган бўлса шаҳар ичида қаср ўқимайди. Одамлар билан тўла қилиб ўқийди. Шаҳардан чиқиб, (шаҳар) биноларидан ажралиб-узоқлашса, ана шу дамда қаср ўқийди. (Шаҳар) биноларидан ажралиб-узоқлашиб, қишлоқдан чиқса, ана шу дамда қаср қилади ва хоҳласа рўзасини очади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шаҳардан (Мадинадан) чиқиб кетаётганларида рўзаларини очмасдилар. Сиз ҳам худди шундай (йўл тутасиз) эй Аллоҳнинг бандаси. Шаҳардан (Мадинадан) чиқиб Ҳаррони босиб ўтаётганизда икки ракат (қаср) қилиб ўқийсиз ва рўзадор бўлсангиз оғзингизни очасиз. Модомики шаҳарда экансиз қаср ўқимайсиз ва рўзангизни ҳам очмайсиз. То шаҳардан чиқиб, узоқлашмагунингизгача одамлар билан тўрт ракат ўқиб, рўзадор ҳолатда қоласиз. Жазакумуллоҳу хойрон.

 

Шайх Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Юклаб олиш [mp3]

http://binbaz.org.sa/mat/16253

Манба: Тавҳид форуми

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan