Салафий манҳажини «Талафий» манҳажи деб айтиш
Савол: (Эй) шайх! Салафий манҳажини «Талафий» (нобуд қиладиган) манҳажи деб атайдиган кимсанинг ҳукми нима? Аллоҳ сақласин!
Жавоб: Бунинг ҳукми, ўзи нобуд қилувчи-(шикаст етказувчи)дир. Эй биродарим, сиз ҳайрон бўлманг! Яхшилик аҳлини ёмон лақаблар билан лақабланишидан ҳайратланманг! Пайғамбарлар сеҳргар ва мажнун деб сифатланишганини билмайсизми? Ҳа ёки йўқ, деб (жавоб беринг). (Жавоб): Ҳа. Тўғри (жавоб): албатта шундай. Яхши. Аллоҳ таоло деди: «Худди шунингдек, (яъни сизни сеҳргар, мажнун, шоир деганлари каби) улардан (яъни, Макка мушрикларидан) аввалги (кофир бўлган) кимсаларга бирон пайғамбар келганида, улар ҳам албатта (ўша пайғамбарни ё) сеҳргар, ёки мажнун дер эдилар» (Зориёт: 52). Ушбу лақаб пайғамбарларга зиён етказдими? Жавоб: йўқ. Алҳамдулиллаҳки, оқибат уларнинг фойдасига бўлди. Ёмон кимсалар яхшилик аҳлини ёмон лақаблар билан лақаблашларидан ҳайратланма! Аллоҳ азза ва жалланинг сифатларини инкор қиладиганлар уларни исбот қилувчиларни «Мужассима», «Ҳашавийлар», «Нобиталар» деб сифатлашларини билмайсанми? Бу зиён келтирмади. Ҳа.
Фараз қилинсаки, салафийлик ўз манҳажида салафларга хилоф бўлди. Бу ўринда: мана шу талафий-(шикаст етказувчи), деймиз. Бироқ манҳажга нисбат бермаймиз. Агар салаф манҳажидаги биродарларимизда (бу нарса) мавжуд бўлса, салаф манҳажини хоҳлайдиганларнинг тасарруфотларида салафларга хилоф юрадиган киши мавжуд бўлса, ислом ва унинг аҳлига яхшилик қилганларидан кўра ёмонлик қилганлари кўпроқ бўлса, эҳтимол бу сўзни айтувчи манҳажидаги ўз тасарруфида хилоф иш қилган салафийларни кўрган бўлиши мумкин. Ва: салафлар талаф-(нобуд қилувчи), деб айтган. Воқеъликда (нима бўлганини) билмаймиз. Бироқ ҳақиқий салафларни ирода қилган бўлса, биз: «Салаф манҳажи эмас, сен талафий-(шикаст етказувчи)сан», деймиз.
Фазилатли шайх, аллома Муҳаммад ибн Солиҳ ал-Усаймин раҳимаҳуллоҳ
«Лиқо Баб ал-Мафтуҳ» 235-дарс.
Манба: Тавҳид форуми