80 км масофадан сўнг қаср (ўқиш) жорий қилинади
Савол: Биз бир жамоа бўлиб, кенглик-далада сайр қилиш ва қўзиқорин тергани чиқамиз. Гоҳида фақат сайр қилиш учун чиқамиз. Ва сайр қилиш жойи шаҳарга яқин бўлиб, 80 км узоқликдадир. Гоҳида эса шаҳардан 10 км масофага узоқлаб кетиб, куннинг охирида (ортга) қайтамиз. Бизга (намозларни) жам ва қаср қилишимиз ёки жам қилмай фақат қаср қилишимиз ҳалол бўладими ёки ҳеч нарса ҳалол бўлмай, балки ҳар бир намозни ўз вақтида ўқиймизми? (Ўз жавобингиз билан) бизга фойда улашсангиз, жазакумуллоҳу хойрон!
Жавоб: Мусулмон киши таҳминан 80 км ёки кўпроқ масофага сайр, ов ёки булардан бошқа мубоҳ сабаблар учун сафар қилса, унга (намозларини) қаср қилишлиги жорий қилинган. Тўрт (ракатли намозларни) икки (ракат) ўқийди. Унга яна пешин ва аср ўртасинини ҳамда шом ва ҳуфтон орасини жам тақдим ёки жам таъхир қилиб жамлашлиги жоиз бўлади. (Жам тақдим ёки жам таъхирни) ўзига қай бири қулай бўлса шундай адо этади. Агар (бирор жойга) тушиб, қўним топган бўлса жамлаб (ўқишни) тарк этишлиги афзалроқдир. Натижада ҳар бир намозни ўз вақтида қаср қилиб ўқийди. Чунки Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам барча сафарларида пешин, аср ва ҳуфтонни икки ракатдан ўқирдилар ва юришда давом этсалар жамлардилар. Аммо (бирор жойга) тушиб, қўним топсалар, кўп ҳолатларда жам қилмай, ҳар бир намозни ўз вақтида ўқирдилар. Видолашув ҳажида «Абтоҳ» (жой номи) ва Минога тушиб ҳар бир намозни ўз вақтида ўқиб, жам қилмаганларидек. Бу эса у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламдан (рўй берган) икки ишнинг охиргисидир. Ва у киши (соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг) Табук ғазотида жам қилганлари ҳам собит бўлган. У киши (маълум бир жойга) тушиб (қўним топгандилар). Ва бу ҳижратнинг тўққизинчи йили бўлганди. Аллоҳ таоло барчамизга тавфиқ берсин.
Шайх Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
«Даъват» ойномасининг 1419 ҳижрий йил
18 Шавволда 1678 сонида нашр қилинди
Манба: Тавҳид форуми