Ҳайит куни қариндош ва дўстларни зиёрат қилиш

Ҳайит куни қариндош ва дўстларни зиёрат қилиш

Шайх Муҳаммад ибн Ҳадий ал-Мадхалий

Юклаб олиш

Савол: Бу (савол) Жазоирдан: Ҳайит кунини қариндош ва дўстларни зиёрат қилиш билан хослашнинг ҳукми нима?

Жавоб: Бу яхши амал. Қариндошлар ришталарни боғлашга энг ҳақлидирлар. Чунки улар қариндошлар. Улар (бунга) бошқалардан кўра ҳақлироқдир. Улардан бошла, сўнг бошқаларни зиёрат қил. Мана шу мақсадга мувофиқ, инсон қариндошларидан бошлайди. Чунки улар бошқалардан кўра унга нисбатан кўпроқ ҳақлари бор. У уларга яхши муомала қилиши керак. Сўнг агарда унинг вақти бўлса биродарларини зиёрат қилади. Агарда у бунга (барчасига) муваффақ бўлса, унда алҳамдулиллаҳ. Агарда у бундай қилолмаса, бундай қилишлик суннатдан эмас. Одамларни намозгоҳда учратиши, Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки, кифоя қилади. Яна уларни масжидларда ва беш (вақт) намозда учратиши, мана шу кифоя қилади, Аллоҳга ҳамдлар бўлсин, ва мана шу етарли. (Дўстларни) уйида зиёрат қилиш шарт қилинмаган, лекин бу одамларнинг одатига айланган. Бу ҳолатдаги одат шариатга хилоф эмас. Улар буни ибодат деб даъво қилишмайди. Бунинг сабаби ушбу кун шодлик ва хурсандчилик куни эканидир. Шундай экан бу ишларни қилишда муаммо йўқ. Валлоҳу Аълам.

 

Юклаб олиш [mp3]

Манба: Тавҳид форуми

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan