Насронийни «Масиҳий» дейишнинг ҳукми

Насронийни «Масиҳий» дейишнинг ҳукми

 

 

Савол: Фазилатли шайх, Аллоҳ сизни муваффақ қилсин! Баъзи одамлар насронийни «Масиҳий» дейди. Ушбу лафз тўғрими?

Жавоб: Йўқ. Масиҳий – Масиҳ (алайҳиссалоту вассалам)нинг саҳиҳ динига ўз вақтида эргашган кишидир. Ана шу масиҳий. Масиҳ (алайҳиссалоту вассалам) динига хилоф чиқадиган кимсага келсак, бас, у масиҳий эмас. Балки насроний деб айтилади. Насроний дейилади. Масиҳ ва масиҳийлик деб номланишга келсак, бу янги пайдо бўлган. Маъруф бўлгани эса «насоролар»дир.

(Улар) яҳуд бўлганидек, маълум бўлган номлари яҳуддир. Бироқ «Исроил» деб айтадиган бўлишди. Исроил алайҳиссалом – у киши Яъқубдир. Яъқуб ибн Иcҳоқ. Бу уларнинг фирибларидандир. Муаммо шундаки, айрим кимсалар: «Эй Аллоҳ! Исроилга лаънатингни ёғдир!», дейди. Яъни Яъқуб алайҳиссаломга лаънат айтади. Инсон бундан ҳараж-(танглик) топади. Ёки: «Исроилга Аллоҳнинг лаънати бўлсин», (дейди). Йўқ! «Яҳудларга Аллоҳнинг лаънати бўлсин!», деб айт. Ёки: «Аллоҳ яҳудларга лаънат ёғдирсин!», (деб айт). Исроил дема. Ҳа (шундай).

 

Фазилатли шайх Солиҳ ибн Фавзон ал-Фавзон ҳафизаҳуллоҳ

Юклаб олиш [mp3]

Манба: Тавҳид форуми

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan