ИШИДни яхши кўриш ва уларга байъат бериши жоиз эмас

ИШИДни яхши кўриш ва уларга байъат бериши жоиз эмас

 

 

Савол: Шайхимиз, Аллоҳ сизга барака ато этсин! ИШИДга боғлиқ бўлган нарсалар ҳақида эшиттириш, ойнаижаҳон ва ахборот воситаларида тарқатилган аралаш (маълумотларнинг ҳукми) нима? Аллоҳ устингиздан барака ёғдирсин!

Жавоб: Барча мақтовлар оламларнинг Рабби Аллоҳга хосдир. Оламларга раҳмат ўлароқ жўнатилган зотга, у кишига эргашганларга ва барча саҳобаларига энг мукаммал, тўла-тўкис саловат ва саломлар бўлсин!

Сўнг:

Динда қатъий бўлган ишлардан бири шуки, яхшиликнинг бари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб келган ва саҳобалар, уларга Аллоҳнинг Розилиги бўлсин, амал қилиб ўтишган нарса-(дин)дадир. Аллоҳ жалла ва аъла Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни оламларга раҳмат қилиб юборди. «(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), дарҳақиқат Биз сизни барча оламларга фақат раҳмат (яъни Аллоҳнинг раҳмати-жаннатига етаклагувчи) қилиб юбордик» (Анбиё: 107). У кишига динни комил қилди. Дарҳақиқат, саҳобалар, уларга Аллоҳнинг Розилиги бўлсин, Аллоҳнинг динини соғлом фаҳм ила тушундилар. Ва унга тўғри амал қилдилар. Натижада ўзлари етиб борган ерларни яхшилик ва баракага тўлдирдилар. Одамлар Аллоҳнинг динига тўп-тўп бўлиб кирди. (Бу) то исломда ўзларини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобаларидан кўра Аллоҳнинг динини фаҳмловчироқ, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобаларидан кўра Аллоҳнинг динига куюнчакроқ деб ўйлайдиган қавмлар зоҳир бўлгунча эди. Огоҳ бўлинг, улар хаворижлардир. Бу хаворижлар ҳар асрда зоҳир бўладилар. Ҳар сафар уларнинг шоҳи чиққанда кесилади. Аввалги-ю охиргилари Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам хабар берган сифатлардадир. Уларнинг ёши кичик, фикрлашлари аҳмоқона. Махлуқотларнинг энг яхшиси (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг сўзидан гапирадилар. Қуръон ўқийдилар ва у уларнинг фойдасига деб ҳисоблайдилар. Ҳолбуки у уларнинг зараригадир. Иймонлари бўғизларидан (нарига) ўтмайди. Ислом аҳлини ўлдирадилар ва бутпарастларни тек қўядилар. Уларга мухолиф бўлган ҳар бир кишини кофир дея ҳукм қиладилар. Ким уларга қарши чиқса, бас, у қони ҳалол, моли ўлжа олинадиган ва аёллари асир қилинадиган кофирдир. Дарҳақиқат, менга бир куни ҳаж вақтида улардан бири: мана бу уч миллионга етадиган ҳожиларни кўряпсанми? Улар ичида Аллоҳни танийдиган бирор киши йўқ, деди. Улар эй биродарлар, аввалгиларини назарда тутяпман, Алий розияллоҳу анҳуни кофир деб ҳукм қилишган. Чунки у жанг қилди ва ўлжа олмади, асир туширмади. Бу уларнинг фикридир. Ана шулар ИШИД сафида мавжуд. Улар орасида хаворижлардан бўлганлари бор. Хаворижларнинг барча сифатлари билан сифатланган. Улар ичида хаворижларнинг сифатлари мавжуд бўлганлари бор. Барчалари суннатга мухолиф. Умматга зарар етказувчилар. Умматни шаръий жиҳоддан машғул қилувчилар. Улар муртад, мунофиқ, уларни қатл қилиш яҳуд ва насороларни қатл қилишдан авлороқдир деган ҳужжат билан қуролларини аҳли суннага қарши ишга солувчилар.

Охирги Рамазонда яҳудлар Ғазога зарба берди. Мусулмонларни қирғин қилди. Улар эса Ироқ ва Шомда бўлиб, мусулмонлар ҳимояси учун Фаластинга йўналдиларми? Аллоҳга қасамки, йўқ. Бироқ Саудия – тавҳид ва суннат давлати сари жума куни, Рамазоннинг биринчи жумасида, жума намози вақтида йўналдилар-(ҳаракатландилар). Чунки улар саудиялик аскарлар жума намозини ўқишларини биладилар. Оғишиш мавжуд бўлган бир ўринда автоуловни портлатдилар. Шаҳарга киришди ва бузғунчилик қилишга ҳаракат қилишди. Бироқ Аллоҳ уларни ёрдамсиз қўйди.

Ямандаги аҳли суннадан иборат биродарларимизни рофизий ҳуусийлар қирғин қилди. Ал-Қоида эса ўз қурол, аслаҳалари билан Яманда мавжуд. Аҳли суннани ҳимоя қилиш учун ақалли бирор марта ҳам ҳаракатланмади. Балки уларнинг устидан кулдилар ва уларни ёмон кўрадилар. Шуларга ўхшаганлардан яхшилик умид қиламизми? Улар уламоларга қарши. Уммат фақат уламолар карвонини лозим тутгандагина азиз бўлади.

Эй биродарлар, ширин сўзга алданишимиз ярашмайди. Дарҳақиқат, ҳадисда айтилишича Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам улар ҳақида шундай деганлар: «Чиройли сўзлайдилар-у, ёмон амал қиладилар». Сўзни қойиллатадилар, феълни ҳунук қиладилар. Ҳозирда улар: халифалик қуришни хоҳлаймиз. Аллоҳнинг шариатини ҳоким қилишни хоҳлаймиз, дейдилар. Мусулмонларнинг, аҳли суннанинг жасадлари устига-я?! Уларга қарши чиққан ҳар бир кишини қиришни истайдилар. Ундан ўзга ҳақ илоҳ йўқ бўлган Аллоҳга қасамки, Ундан ўзга ҳақ илоҳ йўқ бўлган Аллоҳга қасамки, Ундан ўзга ҳақ илоҳ йўқ бўлган Аллоҳга қасамки, мусулмонга уларни яхши кўриши жоиз эмас. Мусулмонга уларнинг ҳаққига фақат ҳидоят сўраб дуо қилиши жоиз. Мусулмонга қайси ерда бўлмасин уларга байъат бериши жоиз эмас.

Эй биродарлар, васиятим шуки, Аллоҳга ўзингизнинг ҳолатингиз учун ҳамд айтинглар. Юртингизни лозим тутинглар. Аллоҳга маъсиятдан ўзгасида ҳукмдорларингизга итоат қилинг. Уларга шаръий йўллар билан насиҳат қилинг. Тавҳид ва суннатга даъват қилинг. Сизлар иншааллоҳу азза ва жалла яхшиликдасиз.

 

Фазилатли шайх Сулаймон ибн Салимуллоҳ Руҳайлий ҳафизаҳуллоҳ

Юклаб олиш [mp3]

http://www.ajurry.com/vb/showthread.php?t=39263

Манба: Тавҳид форуми

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan