Зулҳижжанинг ўн кунлигида жорий қилинган амаллар
Шайх Солиҳ ибн Фавзон ал-Фавзон
Савол: Аллоҳ сизга яхшлик ато этсин! Зулҳижжанинг ўн кунлигида жорий қилинган амаллар нима?
Жавоб: Ҳожиларга нисбатан ўн кунликдаги жорий қилинган амаллар тўрт маносик-(ҳаж амал)ларидир: 1) Тош отиш; 2) (Ҳажга ҳайдаб-(олиб) келинган) жонлиқларни сўйиш; 3) Сочни олиш; 4) Тавоф ва саъй агар бунинг имкони бўлса. Агар улар ўртасини ташриқ кунлари айри-айри қилса, бунда монеълик йўқ. Яна Аллоҳнинг зикри ва такбир айтиш билан машғул бўлади.
Ҳаж қилмаганларга келсак, ҳайитни ўқийдилар ва қурбонликларни сўядилар. Ҳамда намозлар сўнгидан жамоат бўлиб Аллоҳ азза ва жаллани зикр қиладилар (такбир айтадилар). Намозлар сўнгидан жамоат бўлиб такбир айтадилар.
Субҳаналлоҳ, валҳамдулиллаҳ. Ва ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар, валиллаҳил ҳамд.[1]
Ташриқ кунлари жамоатда ҳар бир намоз сўнгида. Ҳа (шундай).
Шайх Солиҳ ибн Фавзон ал-Фавзон
Манба: Тавҳид форуми
[1] Маъноси: Аллоҳни барча айбу нуқсонлардан поклайман. Барча мақтовлар Аллоҳга хосдир. Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ. Аллоҳ Буюкдир. Ва барча мақтовлар Аллоҳга хосдир.