Каъбани ушлаш ва унга суркалишнинг ҳукми
Шайх Солиҳ ибн Фавзон ал-Фавзон
Савол: Аллоҳ сизга яхшилик ато этсин! Бошқа бир савол йўлловчи айтадики: Каъба олдида дуо қилишлик, дуо қабул бўладиган ўринларданми? Каъбапўшни ушлашлик ва (унга) суркалишликнинг ҳукми нима?
Жавоб: Каъбапўш ёки унинг тош-(девор)ини ушлашлик ва суртилишлик бирор асосга эга эмас. Каъбадан фақат «Рукнул Ямоний» ва «Ҳажарул Асвад»-(«Қора тош»)гина силанади. Ана шуни силаш мумкин. «Рукнул Ямоний» фақат силанади. (Қора) тош эса имкон бўлса силанади ва ўпилади ёки (фақат) силанади. Ёҳуд унга рўбарў келганда узоқдан ишора қилинади. Каъбанинг қолган (ўрн)ига келсак, ундан бирор нарсага суркалинмайди. Ва ундан бирор нарсага ва на эшигига осилинади. Бу хурофотлар жумласидандир. Балки каъба тавоф қилинади. Каъбага қараб, унга юзланиб намоз ўқилади. Унга ва каъбапўшга осилмай унинг (каъбанинг) олдида дуо қилинади. Унинг олдида дуо қилинади. Айниқса рукн билан эшик ораси ҳамда қора тош билан эшик орасида бўлганда тўхтаб, дуо қилади. Ана шу ўринда Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло ирода қилса ва дуо қилувчининг нияти холис бўлса, у дуо ижобат бўладиган ўриндир. Ҳа (шундай).
Манба: Тавҳид форуми