Ироқий сохта ИШИД халифалигининг фитнаси
Фазилатли шайх, аллома
Абдулмуҳсин ибн Ҳамад ал-Аббод ал-Бадр
ҳафизаҳуллоҳ
بسم الله الرحمن الرحيم
Барча мақтовлар ёлғиз Аллоҳга хос. У кишидан кейин бирор пайғамбар бўлмаган Набийимиз Муҳаммадга, у кишига эргашганларга ва саҳобаларига Аллоҳнинг саловат ва саломлари бўлсин.
Сўнг:
Дарҳақиқат, бир неча йил олдин Ироқда ўзини «Ироқ ва Шом Ислом Давлати» деб атаган фирқа вужудга келди. У ушбу сохта давлатнинг аввалги ҳарфлари бўлмиш тўрт ҳарф билан ёдга олиниши машҳур бўлди. Унга «ИШИД» деб айтилади. Дарҳақиқат, унинг етакчилиги (навбатма-навбат) алишиб турди. Унинг юзага келиши ва воқеа-(ҳодиса)ларини кузатиб борувчиларнинг баъзилари шундай зикр қилганидек. (Улар) бир неча адад бўлиб, уларнинг бири: Абу Фалон ал-Фалоний ёки Абу Фалон ибн Фалон дейилади. Куня, у билан бирга бирор шаҳар ёки бирор қабилага мансублик. Худди куня ва насаблар билан яширинадиган мажҳулларнинг ҳолати каби. Сурияда (мавжуд) режим билан унга қарши жанг қилувчилар ўртасида юз берган урушдан бир муддат ўтгач ушбу фирқанинг бир неча ададдагилари режимга қарши жанг қилмаган ҳолда кириб келди. Бироқ улар режимга қарши курашувчи суннийларга қарши жанг қиладилар. Уларга ҳужум қиладилар. Дарҳақиқат, улар ўлдиришни истаган кишини қатл қилишлари, одам боласини қатл қилишда энг жирканч ва энг оғир (тури)дан бўлмиш пичоқлар воситасида бўлиши маълум бўлди.
Шу Рамазон ойининг бошларида фирқаларининг номланишини «Исломий Халифалик» номига айлантиришди. Абу Бакр ал-Бағдодий дейиладиган халифалари Мосул (шаҳри)даги жомеъ (масжид)да нутқ ийрод қилди. Нутқида айтганларидан: «Дарҳақиқат, устингиздан бошқарувчи қилиб тайинландим. Ҳолбуки сизларнинг энг яхшиларингиз эмасман». Ҳақиқатда уларнинг энг яхшилари эмаслиги борасида рост сўзлади. Чунки ўлдираётган кишиларини пичоқ билан қатл қилишлик агар унинг буйруғи ёки хабардорлиги ёҳуд иқрор бўлиши билан бўлса, бас, у уларнинг энг ёмонларидир. У киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қавлларига биноан: «Ким ҳидоятга чорласа, унга эргашганларнинг ажричалик ажрга эга бўлади. Бу уларнинг ажрларидан бирор нарсани камайтирмайди. Ким залолатга чорласа, унга эргашганларнинг гуноҳичалик гуноҳга эга бўлади. Бу уларнинг гуноҳларидан бирор нарсани камайтирмайди». Муслим ривояти (6804). У ўз нутқида айтган ушбу жумлани, дарҳақиқат, исломда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан кейинги аввалги халифа Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу айтганлар. Ҳолбуки у киши умматларнинг энг яхшиси бўлмиш ушбу умматнинг энг яхшисидирлар. У киши ва саҳобалар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сўзларидан иборат (Абу Бакр розияллоҳу анҳу ушбу умматнинг энг яхшиси) эканлигига далолат қиладиган далилларга биноан у киши уларнинг энг яхшиси эканлигини билган ҳолда буни камтарлик қилган ҳолда айтгандилар. Ушбу фирқа турли асрларда ўзига ўхшаш ундан олдин ўтганларнинг ҳолати каби давлати шамолда эсиб-(йўқ бўлиб) кетишидан олдин ўзига бир назар ташлаши ва рушду ҳидоятига қайтиши яхшиликдан бўларди.
Афсусланарли жиҳати шуки, бир неча кун олдин вужудга келган ушбу сохта халифаликнинг фитнасига Ҳаромайн юртидаги айрим ёшлар ичида ҳайбаракаллачилар топилди. Чанқаган киши сароб билан хурсанд бўлгани каби у билан хурсанд бўлиб, шодланганликларини изҳор қилишди. Улар орасида ушбу мажҳул-(ноаниқ) халифага байъат бериш (лозим) деб даъво қиладиганлар ҳам бор! Ахир такфир ҳамда ўлдиришнинг энг тубан ва даҳшатли (тури) билан хунрезликка қўл уришга гирифтор бўлганлардан қандай яхшилик умид қилинсин?! Ушбу ёшларга ҳар бир қағилловчининг қағиллагани ортидан бўйсуниб кетаверишни ўзларига ор деб билишлари вожиб бўлади. Ҳамда ҳар бир тасарруфда Аллоҳ азза ва жалла ва Расули соллаллоҳу алайҳи ва салламдан келган нарсага (буйруққа) мурожаат қилишлари вожибдир. Чунки бунда (оғишишликдан) сақлов, дунё ва охиратда саломатлик ва нажот бор. Уларга ва мусулмонларга нисбатан самимий бўлган уламоларга мурожаат қилишлари вожибдир.
Залолат ҳақида фикр юритиб, илм аҳлига мурожаат қилгани сабабли саломат қолишга мисоллардан Муслим ўз «Саҳиҳ»ида (191) Язид ал-Фақирдан ривоят қилган асардир. Айтади: «Дарҳақиқат, мени хаворижларнинг раъйларидан бири ўзига асир қилган эди. Ҳаж қилиб, сўнг одамларга қарши бош кўтариш истагида бир неча ададли гуруҳ билан (йўлга) чиқдик». (Ровий) айтади: «Мадинадан ўтиб кетаётганимизда Жобир ибн Абдуллоҳ ёғоч устунга ўтирганча қавмга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ҳадис айтарди». (Ровий) айтади: «Шунда у киши жаҳаннамийларни ёдга олди. Мен у кишига: «Эй Расулуллоҳнинг саҳобаси! Қандай ҳадис айтяпсиз? Ҳолбуки Аллоҳ шундай деган бўлса: «Албатта Сен кимни жаҳаннамга киритсанг, муҳаққақ уни расво қилурсан» (Оли Имрон: 192). «Ҳар қачон улар (дўзах) ғам-азобидан (қочиб) чиқмоқчи бўлсалар (гурзилар билан) яна унга қайтарилурлар» (Ҳаж: 22). Бу айтаётганингиз нимаси ахир?» (Ровий) деди: «У киши: «Қуръон ўқийсанми?», деди. Мен: «Ҳа», дедим. Муҳаммад алайҳиссалоту вассаламнинг мақом-(ўрин)лари ҳақида эшитганмисан, яъни, унда қайта тирилтириладиган (ўринларини)»? Мен: «Ҳа», дедим. У киши: «У Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг мақталган мақомларики, Аллоҳ у сабаб (дўзахдан) чиқариладиганларни чиқаради». (Ровий) деди: «Сўнг у киши сирот-(кўприк)нинг қўйилиши ва одамларнинг ундан ўтишларини сифатлади». (Ровий) деди: «Мен буни ёдлаб ололмадим деб қўрқаман». (Ровий) деди: «Бироқ у киши бир қавм дўзахдан, у ерда бўлганларидан кейин чиқадилар деб даъво қилди. Яъни, улар кунжут ўсимлигининг новдаси каби чиқадилар». (Ровий) деди: «Жаннат дарёларидан бирига кириб, у ерда чўмиладилар. Оппоқ варроқ каби чиқадилар. Биз қайтиб: «Ҳолингизга вой бўлсин! Ушбу қария Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шаънига ёлғон сўзлайди деб биласизларми?», дедик. Аллоҳга қасамки, биз қайтдик! Биздан бир кишидан бошқа ҳеч ким чиқмади. Ёки Абу Нуъайм шунга ўхшашини айтдилар». Абу Нуъайм, у киши Фазл ибн Дакин. Исноддаги кишилардан бири. Бу хаворижларнинг гуноҳи кабирага қўл урган одамни кофир деб ҳукм қилиш, у дўзахда абадий қолиши борасидаги раъйига ҳайратланишга гирифтор бўлган ушбу гуруҳ ҳамда улар Жобир розияллоҳу анҳуга йўлиқишлари, у киши уларга баён қилиб беришлари, натижада у киши йўллаган йўлга юришлари, ўзлари тушунган ботилни тарк этганликлари ҳамда ҳаждан кейин қасд қилишган хуруж-(бош кўтариб чиқиш)дан воз кечганликларига далолат қилади. Бу мусулмон илм аҳлига мурожаат қилиш билан қўлга киритадиган фойдаларнинг энг улканларидандир.
Динда ҳаддан ошиш, ҳақдан оғиш ҳамда аҳли сунна вал жамоанинг йўлини четлаб ўтишнинг хатарли эканига у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Ҳузайфа розияллоҳу анҳу ривоят қилган ушбу қавллари далолат қилади: «Мен сизлар ҳақингизда қўрқадиганларимнинг энг хавфлиси Қуръон ўқиган, ҳатто унда унинг (Қуръоннинг) гўзаллиги кўринган ва исломга ёрдамчи бўлган кимса. У ундан (исломдан) чиқиб кетади ва уни ортига ташлайди. Қўшнисига қарши қилич кўтаради ва уни ширкда айблайди». Мен: «Эй Аллоҳнинг пайғамбари! Уларнинг қай бири, айбловчими ёки айблангани ширкка лойиқроқ?», дедим. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Балки айбловчиси», дедилар. Бухорий «Тарих»да, Абу Яъло, Ибн Ҳиббон ва Баззорлар ривоят қилди. Албоний «Саҳиҳа» (3201)га қаранг.
Ёшлик нотўғри тушуниш гумон қилинадиган вақтдир. Бунга Бухорий «Саҳиҳ»ида (4495) Ҳишом ибн Урвага етадиган исноди билан ривоят қилган ҳадис далолат қилади. У отасидан (ривоят қилади). У айтадики: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг аёллари Оиша (розияллоҳу анҳо)га ёшлик чоғимда: «Аллоҳ табарока ва таолонинг: «Албатта Сафо ва Марва Аллоҳ (буюрган) маросимлардандир. Бас, ким ҳаж ёки умра қилса, у икки тоғ орасида саъй қилишининг гуноҳи йўқдир» (Бақара: 158) қавли ҳақида нима дейсиз? Мен бирор киши зиммасида у иккисини тавоф қилмаса бирор нарса-(гуноҳ) бор деб билмайман», дедим. Оиша (розияллоҳу анҳо): «Йўқ, асло! Сен айтгандек бўлганда шундай бўларди: У иккиси орасида саъй қилмаса унга гуноҳ йўқ. Балки бу оят ансорлар ҳақида нозил бўлган. Улар Минода эҳромга кирардилар. Мино эса Қодиднинг рўбарасида эди. Улар Сафо билан Марва орасида саъй қилишдан ҳараж топардилар. Ислом келгач Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан бу ҳақда сўрадилар. Шунда Аллоҳ (ушбу оятни) нозил қилди: «Албатта Сафо ва Марва Аллоҳ (буюрган) маросимлардандир. Бас, ким ҳаж ёки умра қилса, у икки тоғ орасида саъй қилишининг гуноҳи йўқдир» (Бақара: 158)», дедилар».
Урва ибн Зубайр забардаст тобеинлардан. У киши тобеинлар асрида Мадинадаги етти фақиҳнинг бири эдилар. Дарҳақиқат, у киши хато тушунганликларини, ушбу саволни йўллаган вақтларида ёш эканликлари билан ўз узрларини баён қилдилар. Бу эса ёшлик носоғлом тушуниш гумон қилинадиган вақт ҳамда илм аҳлига мурожаат қилишликда хайр ва саломатлик бор экани борасида очиқ-ойдиндир.
«Саҳиҳул Бухорий» (7152)да Жундуб ибн Абдуллоҳ (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: «Инсоннинг биринчи сасийдиган нарсаси, унинг қорнидир. Ким фақат пок нарса ейишликка қодир бўлса, бас, шундай қилсин. Ким ўзи билан жаннат ўртасида тўккан бир сиқим қони тўсиқ-(ғов) қилинмаслигига қодир бўлса, бас, шундай қилсин». Ҳофиз «Фатҳ» (13/130)да шундай деди: «Табаронийда ҳам Исмоил ибн Муслим, (у киши) Ҳасандан, (у киши) Жундуб (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилган йўлга кўра «Марфуъ» ўлароқ ворид бўлган. Лафзи шундай: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деяётганларини эшитганимни биласизлар: «Бирортангиз билан ўз кўзи ила кўриб турган ҳолда жаннатнинг ўртаси мусулмоннинг ноҳақ тўккан бир сиқим қони билан тўсиб қўйилмасин». Бу (ҳадис) «Марфуъ» экани очиқ ворид бўлмаган бўлса-да, албатта, у «Марфуъ» ҳукмида бўлади. Чунки бу раъй билан айтилмайди. У мусулмонни ноҳақ ўлдиришда қаттиқ ваъиддир».
Ушбу ҳадис ва асарлар «Ахир террор ва вайрон қилиш қайси ақл ва дин билан жиҳод бўлсин?! Ҳолингизга вой, эсингизни йиғинг эй ёшлар» рисоласида келтирганларимнинг баъзиси эди. У ерда иснон ўзини ва ўзгани ноҳақ ўлдириши ҳаром экани ҳақида кўплаб оят, ҳадис ва асарлар бор. Дарҳақиқат, ушбу рисола 1424 ҳижрий йили алоҳида босмадан чиқди. 1428 ҳижрий йили эса китоб ва рисолаларим зимнида (6/225-279) «Такфир ва террорга алданганларнинг сарқитларига насиҳат ва эслатма қилиш» номи остида бошқа бир рисола билан бирга нашр юзини кўрди.
Ушбу фирқанинг қағиллаши ортидан бўйсунган ушбу ёшларга ўзларига бир назар солишлари, эс-ҳушларини йиғиб олишлари, улардан бирортаси унга (у фирқага) қўшилиш ҳақида ўйламаслиги вожиб бўлади. Акс ҳолда уларга кийдириладиган портлатувчи-(«шаҳидлик») белбоғи ёки ушбу фирқанинг ажралиб турадиган жиҳати бўлмиш пичоқ билан сўйиш ила ҳаётдан чиқадилар. Ўзлари ва ота-боболари унинг бошқаруви остида амну омонликда ҳаёт кечиришган ушбу Саудия давлатига қулоқ солиб, итоат қилишни лозим тутишлари вожибдир. У (Саудия давлати) ҳақиқатда оламдаги давлатларнинг энг аълоси. Шу билан бирга унда камчиликлар ҳам бор. Бунинг энг улкан сабабларидан бири, зарарли бўлган ҳар бир нарсада ғарбга тақлид қилиш ортидан тилларини осилтириб юрадиган ушбу юртдаги ғарбпарастларнинг фитнасидир.
Аллоҳ азза ва жалладан барча ердаги мусулмонларнинг ҳолатини ўнглашини, ўғил ва қизлардан иборат ёшларни барча яхшиликка йўллашини, икки Ҳарам диёрининг ҳукумат ва халқини ҳифзу ҳимоясига олишини, уни барча яхшиликларга муваффақ айлашини, уни ёмонларнинг ёмонлиги ва фожирларнинг макридан сақлашини сўрайман. Албатта, У Эшитувчи, ижобат қилувчидир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммадга, у кишига эргашганларга ва саҳобаларига саловат ва саломлар йўлласин.
http://al-abbaad.com/index.php/articles/125-1435-09-28
Манба: Тавҳид форуми
Assalomu Alaykum kelajakda haqiqiy halifalik b6ladimi sayt hodimlari???