Аҳли суннат ва жамоат кимлардир?
Савол: Аҳли суннат ва жамоат кимлардир?
Жавоб: Аҳли суннат ва жамоат суннатни маҳкам ушлаган, суннат асосида бирлашган, на илмий эътиқодий масалаларда ва на ҳикматли амалий ишларда суннатдан бошқа нарсага қарамаган одамлардир. Уларни суннатга маҳкам ёпишганлари учун «аҳли суннат» (суннат эгалари), суннат асосида бирлашганлари учун «аҳли жамоат» деб аталган.
Бидъатчилар ҳолига бир назар ташласангиз, уларнинг эътиқодий ёки амалий дастурларда ўзаро ихтилофли бўлганларини кўрасиз. Бу, уларнинг пайдо қилган бидъатларига қараб суннатдан нақадар узоқ бўлганларига ҳужжатдир.
Шайх Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн раҳимаҳуллоҳ
«Мажмуъу фатава ва расааили ибн Усаймийн: Тавҳид»
1 – жилд, 7– савол