«Исроил»га лаънат айтишнинг ҳукми
Кибор Уламолар Ҳайъати ҳамда
Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси аъзоси
аллома, фазилатли шайх Солиҳ ибн Фавзон ал-Фавзон ҳафизаҳуллоҳ
(Улар) яҳуд бўлганидек, маълум бўлган номлари яҳуддир. Бироқ «Исроил» деб айтадиган бўлишди. Исроил алайҳиссалом – у киши Яъқубдир. Яъқуб ибн Иcҳоқ. Бу уларнинг фирибларидандир. Муаммо шундаки, айрим кимсалар: «Эй Аллоҳ! Исроилга лаънатингни ёғдир!», дейди. Яъни Яъқуб алайҳиссаломга лаънат айтади. Инсон бундан ҳараж-(танглик) топади. Ёки: «Исроилга Аллоҳнинг лаънати бўлсин», (дейди). Йўқ! «Яҳудларга Аллоҳнинг лаънати бўлсин!», деб айт. Ёки: «Аллоҳ яҳудларга лаънат ёғдирсин!», (деб айт). Исроил дема. Ҳа (шундай).