Дуо қадарни ўзгартирадими?

Дуо қадарни ўзгартирадими?

 

 

 

Савол: Дуо Аллоҳ таоло инсонга китобат қилганини ўзгартирадими?

Жавоб: Дуо ижро этиладиган тақдирни ўзгартирмайди. Аллоҳнинг қадари ижро этилувчидир. Унинг қадарини бирор нарса қайтаролмайди. Аллоҳ жалла ва ъала Ўзининг буюк Китобида шундай дейди: «На ерга ва на ўзларингизга бирон мусибат етмас, магар (етса) Биз уни пайдо қилишимиздан илгари Китобда (Лавҳул-Маҳфузда битилган) бўлур. Албатта бу Аллоҳга осондир» (Ҳадид: 22). Ва яна шундай дейди: «Албатта Биз ҳар бир нарсани (аниқ) ўлчов билан яратдик» (Қамар: 49). Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: «Аллоҳ таоло махлуқотларнинг тақдирини осмонлар ва ерни яратишдан эллик минг йил олдин тақдир қилиб қўйгандир. Арши сув устида эди». Тақдирнинг яхшиси ва ёмонига иймон келтиришлигинг иймоннинг асосларидандир. Тақдир ўтиб бўлган бўлиб, уни бирор нарса ўзгартирмайди. Бироқ у гоҳида қарор топган, банда қилажак ёки тарк этажак сабабларга боғлиқ бўлмаган қадар бўлади. Гоҳида эса (маълум бир) сабабларга таъаллуқ топган бўлади. Сабабларга таъаллуқ топган (тақдир) Аллоҳ таоло унга таъаллуқ қилиб қўйган ушбу сабаб топилмагани они заволга юз тутади. Гоҳида (тақдир) шундай бир нарсага боғлиқ бўладики, мисол учун унинг ҳаққига фалончи дуои хайр қилиши ёки фалончи табиб муолажа қилиши билан шифо топади. Шундай қилиб (табибнинг) муолажаси ва биродарларининг дуоси сабаб бўлиб, шифо топиб кетиши ушбу дуои хайр ёки ушбу муолажада бўлади. Чунки Аллоҳ таоло унинг шифо топишини Ўзининг илмида ўтганига биноан ўша нарсага боғлаб қўйди. Шунинг учун сен сабабларни бажаришга, дуо қилишга маъмурсан. Чунки Аллоҳ азза ва жалла эҳтимол шифо топишингни ўзингнинг дуоинг ёки фалончини сени ҳаққинга қиладиган дуосига ё фалон касалахонада ё бўлмаса фалончи табибда муолажа олишинга боғлаган бўлади. Тижорат ва савдо-сотиқ билан ризқ талаб қилишлик ҳам худди шундайдир. Аллоҳ таоло сенга буни жорий қилди. Чунки у субҳанаҳу ва таоло ризқинг ва эҳтиёжотларингни сени унга буюриб, жорий қилган сабабларга таъаллуқли қилгандир. Сен сабабларни бажаришга маъмурсан. Аллоҳ таоло эса ишларни тақдир қилувчидир. Агар Аллоҳ таоло ризқинг ёки шифо топишингни унга боғлаб қўйган сабабни бажарсанг истагинга эришасан. Сен ушбу ишни қилиш билан тақдирга хилоф чиқмайсан. Агар тақдир шундай бўлсаки -Аллоҳнинг илмида сен ушбу автоуловни минасан. У ағдарилиб ёки урилиб кетиб, сен вафот этасан, дея ўтган бўлса ва сен ушбу автоуловни минсанг Аллоҳнинг қадарига мувофиқ келдинг. Ва сенга нима юз берадиган бўлса, шу нарса юз беради. Самолёт, туя ва бошқа нарсаларда ҳам худди шундай. Шунингдек, гоҳида Роббинг субҳанаҳу ва таоло сенга шуни тақдир қилган бўладики, туннинг охирида ёки намозларингда дуолар қилишинг сабаб касалингдан шифо топасан ёки сенга солиҳа аёл насиб этади ёки покиза зурриёт насиб этади. Аллоҳ таоло жорий қилган дуолар билан (У Зотга) дуо қиласан ва Унинг фазли ва эҳсонини умид қиласан. Ҳолбуки сен (буни) билмайсан. Аллоҳ жалла ва ъала эса ғайбни билади. Сенга сабабларни бажаришлик вожиб бўлади. Аллоҳ жалла ва ъала эса ишларни тақдир қилувчидир. Сен сабабларни бажаришлик билан Аллоҳнинг қадаридан чиқиб кетмайсан. Барча нарса ўлчаб-белгилаб қўйилган. Баъзи одамлар айтишдики: «Эй Аллоҳнинг элчиси! Бизда руқя бўлиб, ушбу билан руқя қиламиз. Ва малҳам бўлиб, у билан даволанамиз. Булар Аллоҳнинг қадарими?» У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) шундай дедилар: «У Аллоҳнинг қадаридандир». Вабо тарқалгани овоза бўлиб, Шом (диёри)га (бормай ортга) қайтишганда, саҳоба розияллоҳу анҳумлар машварат қилиб, (яна ортга, яъни Шомга) қайтишимизга қарор қилдилар. Сўнг Абдурроҳман ибн Авф розияллоҳу анҳу уларга шундай ҳадис айтди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам вабо ҳақида шундай дедилар: «Агар бирор диёрда уни (вабо чиққанини) эшитсангиз, бас, у ерга борманглар. Агар сизлар у ерда бўлган ҳолингизда (вабо) юз берса, бас, ундан қочайин дея чиқманглар». Қайтишга қарор қилиб, Дамашқдаги (вабога) бормади. Ва Мадинага қайтишга азм қилди. Шунга у кишига (Умар розияллоҳу анҳуга) баъзи одамлар: «Аллоҳнинг қадаридан қочишми?», дедилар. У киши: «Аллоҳнинг қадаридан Аллоҳнинг қадарига қочаман» дедилар. Аллоҳнинг қадаридан Аллоҳнинг қадари сари қочдилар. Яъни, вабо Аллоҳнинг қадаридандир. Ва ортга қайтишлигимиз ҳам Аллоҳнинг қадаридандир. Демак, сабаблар (бажарилади). Биз агар тўғридан-тўғри қайтадиган бўлсак, бас, у Аллоҳнинг қадаридир. Агар инсон малҳамни ичиш билан муолажа топса, у Аллоҳнинг қадаридандир. Агар олов билан даволанса, у Аллоҳнинг қадаридандир. Агар қон олдирса, у Аллоҳнинг қадаридандир. Агар ҳижома қилдирса, у Аллоҳнинг қадаридандир. Агар муолажа учун фалон шаҳарга сафар қилса, у Аллоҳнинг қадаридандир. Агар автоулов ёки сомолётга минса ва Аллоҳ таоло унга бирор ҳодиса юз беришини ирода қилса, у Аллоҳнинг қадаридандир. Ишларнинг бари Аллоҳнинг қадаридандир. Сен сабабларни бевосита адо этасан ва яхшиликни кўзлаб тиришасан. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло эса сабабларни яратувчи Зотдир.

 

Шайх Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Юклаб олиш [mp3]

http://www.binbaz.org.sa/mat/10682

Манба: Тавҳид форуми

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan