Ҳукмдор рухсат берганда норозилик намойишини ўтказишлик
Савол: Тасаввур қилайликки ҳоким Аллоҳ нозил қилгандан бошқаси билан ҳукм қилади ва унинг қонунига асосан у баъзи одамларга норозилик намойишларини ўтказишга рухсат беради. Одамлар буни қилишади ва ҳукмдорга хилоф қилмадик деб айтишади. Шариатда шундай қилишлик жоизми?
Жавоб: Салафларга эргашиш керак. Агар бундай ишлар салафлар орасида бўлган бўлса унда бу яхшилик, агар мавжуд бўлмаган бўлса бу ёмонлик.
Норозилик намойишлари ёмонлик эканида шубҳа йўқ. Ахир бу ишлар намойишчиларнинг бошқаларга нисбатан зўравонлик ва тартибсизлик қилишларига олиб келади. Бу (норозилик намойишлари) вақтида одамларнинг номуси, моли ва жонига тажовуз қилинади. Чунки одамлар ушбу фитна гирдобида нима деётгани ва қилаётганини фаҳмламайдиган маст одам кабидирлар. Норозилик намойишларининг барчаси ёмонлик! Ҳоким бунга рухсат бериши ёки бермаслигининг фарқи йўқ. Баъзи ҳукмдорлар бунга рухсат берганларига келсак бу оддий бир тарғиботдир. Чунки қалбида у буни қаттиқ ёмон кўради. Лекин у буни (одамлар) у ҳақида демократияни қўллаб-қувватлайди, одамларга эркинлик беради ва ҳоказо деб гапиришлари учун қилади. Буларнинг барчаси салафларнинг йўли эмас!
Шайх Муҳаммад ибн Солиҳ ал-Усаймин
Тингланг: Лиқот Баб ал-Мафтуҳ, № 189.
Манба: Тавҳид форуми