Огоҳлантирувчининг нидоси
Фазилатли шайх Робеъ ибн Ҳадий Умайр ал-Мадхалий ҳафизаҳуллоҳ
بسم الله الرحمن الرحيم
Аллоҳ таоло улар ҳақида: «Бас, ғазаб устига ғазаб билан қайтдилар. Кофирлар учун хор қилувчи азоб бордир» (Бақара: 90) деб айтган ғазабга учраган умматга (яъни яҳудларга айтадиганим)…
Куфр келтирганликлари ва пайғамбарларни ўлдирганликлари сабабли Аллоҳ уларга хорлик ва қашшоқликни битиб қўйган хор ва зор умматга (яъни яҳудларга айтадиганим)…
«Агар Аллоҳнинг ва одамларнинг (яъни мусулмонларнинг) аҳди паноҳида бўлмасалар, албатта уларга қаерда бўлмасинлар, хор-зорлик битиб қўйилди. Улар Аллоҳнинг ғазаби билан кетдилар ва уларга бечораҳоллик ёзиб қўйилди. Бунга сабаб уларнинг Аллоҳ оятларини инкор қилишлари ва пайғамбарларни нохақ ўлдиришларидир. Бунга сабаб уларнинг қилган исёнлари ва тажовузкор бўлганларидир» (Оли Имрон: 112).
Булар, Аллоҳ томонидан хорлик, қашшоқлик ва ғазабга муносиб бўлган айрим сифатларингиздир. Шу бугунгача, қиёмат кунигача Аллоҳ ва одамларнинг аҳди паноҳи билангина бўйнингизни кўтариб юра оласизлар.
Сизларда иймон ва ақидадан иборат тиргак йўқ. Сизларда эркаклик ва шижоатдан иборат таянч йўқ. Ҳануз деворлар ортидан жанг қиласизлар. Ўрталарингиздаги адоват эса қаттиқ. Шармандали сифатларингиз жуда кўп. Шулардан хиёнат, ғаддорлик, фитна қўзғаш, уруш оловини аланга олдириш, ер юзида бузғунчилик қилиш. Ҳар сафар уруш илинжида олов ёққанингизда Аллоҳ уни ўчиради. Тарих (саҳифалар)ингиз қора. Сизлар ҳақингиздаги бу (қабоҳат) барча халқлар наздида маълум.
Ушбу (ғазабга учраган) умматга айтадиганим, уни ҳар бир ростгўй мусулмон ҳам айтади, такаббурлик қилманглар, кеккайманглар, қўлга киритганингиз бўлмиш ёлғон ғалабага мафтун бўлманглар! Сизлар, Аллоҳга қасамки, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам қўшини ва ақидаси ҳамда «Ла илаҳа иллаллоҳ» бўлмиш тавҳид ақидаси устидан ғалаба қозонмадингиз. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ақидаси ва манҳажида тарбия топганлардан иборат Холид ибн Валид, Абу Убайда ибн Жарроҳ, Саъд ибн Абу Ваққос, Амр ибн Ос, Нўъмон ибн Мақринларга ўхшашлар саркардалик қилган қўшин устидан ғалаба қозонмадингиз. Улар ўз қўшинларини шу асосда тарбияладилар. Ҳамда Аллоҳнинг калимасини олий қилиш учун уларга қўмондонлик қилдилар. Уларнинг қаршисида Кисро ва Қайсарларнинг лашкарларидан иборат сизлардан-да куч-қувватлироқлар дош беролмади.
Ҳолати, ақидаси, манҳажи шундай бўлган ва ғояси Аллоҳнинг калимасини олий қилиш бўлган қўшин устидан ғалаба қозонмадингиз. Балки кейингилардан иборат бир қўшин устидан ғалаба қозондингиз. «Сўнг уларнинг ортидан намозни зое қиладиган ва шаҳватларга бериладиган кимсалар ўринбосар бўлдилар. Энди у (ўринбосарлар) албатта ёмонликка (яъни ёмон жазога) йўлиқурлар» (Марям: 59).
Аксари Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ва у киши саҳобаларининг ақида ва манҳажига эътиқод қўймайдиган ҳамда улар жиҳод қилган ғоя учун жиҳод қилмайдиган бир қўшин устидан ғалабага эришдингиз.
Ана шу кўпик устидан ғалаба қозондингиз. Зое қилганликлари ва панд берганликлари сабабли давлатингиз оёққа турди ва ерда олий бўлдингиз ҳамда унда бузғунчилик тарқатдингиз. «Шунингдек, Биз Бани Исроилга у Китобда: «Сизлар албатта (Шом) заминида икки марта бузғунчилик қилурсизлар ва катта туғёнга тушурсизлар», деб хабар бердик. Бас, қачон у (бузғунчилик)лардан аввалгисининг вақти келганида, Биз сизларнинг устингизга (қилмишларингиз баробарида) жазолаш учун (куч-қувват эгалари бўлган) бандаларимизни юбордик. Улар (сизларни ҳалок қилиш, асир олиш учун) ҳовли-жойлар оралаб кездилар. (Бу ваъда) адо қилингувчи ваъда бўлди. Сўнгра (тавба-тазарру қилиб ўзларингизни ўнглаганингиздан кейин) Биз сизларни қайтадан уларнинг (Бобил ҳукмдорининг) устига ғолиб қилдик ва сизларга мол-дунё, бола-чақа билан мадад бериб сон-саноқларингизни кўпайтирдик. Агар (шундан кейин) чиройли амаллар қилсангизлар – ўзларингизга яхшилик қилган бўлурсизлар. Агар ёмон, гуноҳ амаллар қилсангизлар ҳам ўзларингиз учундир. Бас, қачон кейинги (бузғунчиликнинг) вақти-соати келганида, (улар яна) юзларингизни қаро қилишлари, аввалги сафар кирганлари каби Масжид (ал-Ақсо)га кириб, (уни топташлари) учун ҳамда ўзлари эгаллаб олган (барча) ерларни вайрон этишлари учун (яна душманларингизни сизларнинг устингизга юборурмиз)» (Исро: 4-7).
Ана шу, сизларнинг тарихингиз. Аллоҳ сизларга ана шундай муомала қилган. Агар бу, дарҳақиқат, мажусийлар қўлида юз берган бўлса, бас, Аллоҳ учун хор ва Унинг ҳузурида ҳақир эканингиз сабабли Аллоҳ сизларга ваъид қилганидек Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам қўшини – Ислом лашкари қўлида сизларга ундан-да қаттиқроғи бўлади иншааллоҳ.
«(Агар тавба-тазарру қилсангизлар), шояд Роббингиз сизларга раҳм қилса. Агар (яна бузғунчиликка) қайтсангизлар, биз ҳам (сизларни ҳалок этишга) қайтурмиз. Биз кофирлар учун жаҳаннамни зиндон қилиб қўйганмиз» (Исро: 8).
Мана, сизлар (бузғунчилик ва қатлиомга) қайтдингиз-(қайта қўл урдингиз). Яқинда сизларга Аллоҳнинг қаттиқ (азоб билан) ушлаши ҳам қайтадики, У Зот ваъдасига хилоф қилмайди. Ва (бу), сизларнинг ҳамда насроний ва моддапараст ғарб жўжаларининг қўлида эмас, Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) лашкари қўлида (қайтади).
Ғурурланманглар, кибр қилманглар! Аллоҳга онт ичаманки, Аллоҳ ва ислом қўшинларидан иборат Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам), (Умар) ал-Форуқ, Холид ва унинг биродарларининг лашкари ва ислом устидан ғалаба қозонмадингиз.
Умуммусулмонлар, ҳукмдор ва халқ, тоифа ва гуруҳлар ҳамда уламо ва зиёлиларга (айтадиганим), қачонгача ушбу хор ҳаётга берилиб (яшайсизлар)?! Қачонгача ушбу кўпикда ҳаёт кечирасизлар?! Қачонгача, қачонгача, қачонгача?! Донишманд, уламо, зиёли ва жанговор саркардаларингиз қаерда?
Дарҳақиқат, минглаб мактаб ва олийгоҳлар қурдингиз. Унинг самаралари қаерда? Аллоҳга қасамки, ушбу мактаб ва олийгоҳларнинг ўндан бири ақида, аҳлоқ ва ҳикматли бошқарув нуқтаи назаридан пайғамбар манҳажи асосида оёққа турса, албатта, дунёни иймон ва тавҳид нури билан ёритади ҳамда жоҳиллик, ширк ва бидъат зулуматлари тарқалиб кетарди. Ва душман устингиздан бундай ҳукмронликни қўлга киритмасди. Гарчи айрим олийгоҳлар ҳақ манҳаж асосида қоим бўлса-да, уларга ушбу манҳажни ёқтирмайдиганлар суқулиб кирган. Натижада унинг йўналишига салбий таъсир ўтказган ҳамда унга мансуб киши-(талаба)ларнинг кўпини мақсадини ўзгартирган. Шикоятларимни Аллоҳга айтаман!
Ушбу аччиқ воқелик мактаб ва олийгоҳларингиз дастурларига ҳамда тарбия бериш услубларингизга қайта назар ташлаш вазифасини юкламайдими? Ушбу ҳолатларни бошдан оёқ ўзгартириш ҳамда Аллоҳнинг Китоби, Расули соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннати ва салаф солиҳ манҳажи манба қилиб олинган саҳиҳ исломий дастурларни тузишлик ҳақида жиддий бош қотиртиш вақти келдими? Аллоҳга онт ичаманки, ушбу умматнинг охири, аввали ислоҳ бўлган нарса билангина ислоҳ бўлади.
Натижаси асосан кўпикдан бошқа нарса бўлмаган ушбу дастурларни ўзгартиринглар. Унинг зиддига раббоний дастурларни тузингларки, сизлар учун дунё ва охиратда салоҳият, ютуқ ва нажот фақат у сабабли бўлади. Агар ўзингиз ва халқингизга нажот, салоҳият ва душманлар устидан ғалаба истасангиз, хоссатан Аллоҳ уларга хорлик ва қашшоқликни битганлар устидан (ғалаба истасангиз, юқорида айтилгандек қилингиз).
Хоссатан, мусулмонларнинг ҳукмдорларига айтадиганим, устингизда жуда, жуда улкан масъулият бор:
Биринчидан: Ақида, ибодат, сиёсат, халқингиз дардига дармон бўлиш ва шуларнинг барида уларни тарбия қилиш борасида Аллоҳнинг Китоби, Расулининг суннати ва тўғри йўлдаги халифаларнинг сийратини лозим тутишингиз. Аллоҳга қасамки, қолоқ, ортда қолган қонунларни ташлашингиз ҳамда халқингизнинг диний ва дунёвий ҳаётининг барча жабҳаларида Аллоҳнинг Китоби, Расули ва тўғри йўлдаги халифаларнинг суннати билан сиёсат юритишингиз сизларга Раббингиз Аллоҳ томонидан (узил-кесил) топшириқдир.
Сизлар ҳам Аллоҳнинг бандаларисиз, Унинг ерида яшаяпсиз. Унинг ризқидан еяпсиз, ичяпсиз, кийиняпсиз. Сизнинг зиммангиздаги Унинг ҳаққи, Унга ибодат қилишингиз, Унга шукр қилишингиз ҳамда Унинг дини ва шариъатини улуғ санаб, уни ўзингиз ҳам лозим тутишингиз, халқингизга ҳам лозим туттиришингиздир. Одамлар подшоҳининг динидадир. Дарҳақиқат, тўғри йўлдаги халифа Усмон (розияллоҳу анҳу) айтганларидек Аллоҳ ҳукмдор сабабли, Қуръон билан жиловламаган нарсани жиловлайди.
Иккинчидан: Китоб ва суннат ҳамда исломий қўшин асосларида тарбия топган, Муҳаммадий қўшиннинг ғоя ва мақсадларини рўёбга чиқариш учун исломий лашкарлар ташкил қилишингиз.
Уни Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам, (Умар) ал-Форуқ ва Холид (ибн Валид)нинг ақида ва манҳажи асосида тарбия қилишингиз ҳамда Аллоҳнинг ҳақиқий қўшини бўлиши учун У Зот Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ва саҳобаларига чизиб берган ғоялар асосида тарбия қилишингиз вожиб бўлади. Ана шу дамда ҳаргиз мағлуб бўлмайсиз. «Бизнинг қўшинимиз (яъни пайғамбарлар ва уларга иймон келтирган кишилар) ғолиб бўлгувчидирлар» (Соффат: 173). Маҳаллийчилик, ватан ва уруғ-аймоқчиликдан иборат жоҳилият шиорлари ва дунёвий ғоялар асосида эмас. Бундан ҳам ёмонроғи, дарҳақиқат, умматларнинг энг паскаши ва энг хори беписанд қилиши, сизларни беллашувга чорлаши, устингиздан кеккайиши, такаббурлик қилиши ва ҳаддан ошишидан иборат сизларга ва халқларингиз бошига тушган нарса-(мусибат) етарлидир иншааллоҳ. Аллоҳга онт ичаманки, ушбу ёмонлик ва кибрни фақат исломни маҳкам ушлашлик ҳамда умматни ушбу аччиқ воқеликка олиб борган ҳар бир шиор, фикр ва ақидаларни ташлашлик билан бирга халқларингиз ва қўшинларингизни у (ислом)нинг аслу асосларида тарбия қилишингиз билангина даф бўлади.
Хоссатан Фаластин халқига (айтадиганим), ушбу халқ, Фаластин фақат ислом Форуқи ҳамда унинг исломий, форуқий қўшини қўлида фатҳ бўлганини билиши вожиб бўлади. У, яҳудларнинг нопоклигидан фақат Форуқнинг қўлида фатҳ қилинган ҳақ ислом ила озод қилинади.
Дарҳақиқат, жуда кўп курашдингиз. Сизларчалик сабр қилган бирор халқни билмайман. Лекин сизлардан кўпчилик Форуқнинг ақида ва манҳажини (гарданида) кўтармаган. Агар жиҳодингиз ана шу асосда бўлса, албатта, муаммоларингиз ҳал бўлади. Ғалаба ва зафарни қўлга киритасиз. Бас, сизга ақида, манҳаж ва жиҳодингизни Аллоҳнинг Китоби ва Расулининг суннатида барпо қилишингиз, барчангиз Аллоҳнинг арқонига маҳкам боғланишингиз ва фирқа-фирқа бўлиб бўлинмаслигингиз вожиб бўлади. Бунинг барини жиддийлик ва ихлос ила бажаринглар.
Масжид, мактаб ва олийгоҳларингизда (амалга оширинг). Шуларнинг барида Аллоҳга нисбатан ростгўй бўлинг. Иншааллоҳ маймун ва тўнғизларнинг биродарлари устидан қўлга киритилажак ғалаба нақддир.
Шомнинг мусулмон аҳлига содиқ ал-масдуқ соллаллоҳу алайҳи ва саллам тилларида яҳуд ва насоролар устидан ғалаба қозониш ҳақидаги чин ваъда бор. Бас, ғайрат билан иш бошланглар, У сизлар учун Ўз ваъдасини амалга оширгай. Бусиз фақат муваффаққиятсизлик ва зиённигина қўлга киритасиз. Аллоҳга қасамки, Америка, Бирлашган Миллатлар ҳамда манфур маҳаллийчилик ва ватанпарастлик кириб келиши сизларга фойда келтирмайди. Қўллаб-қувватланган ҳақиқий нусрат сабабларига тезроқ, тезроқ (шошилинг). Дарҳақиқат, сизни бирор нарсадан беҳожат қилолмайдиган кўплаб тажрибалар етарлидир. (Ушбу мисрада) айтилгандек бўлманглар:
Сув унинг устига юкланганча,
Чанқоқ уни ўлдира ёзган саҳродаги туя сингари.
Эй Аллоҳ! Ушбу умматга рушду ҳидоятини берки, унда Сенинг дўстларинг азиз бўлиб, душманларинг хор бўлсин.
Эй Аллоҳ! Ўз калимангни олий қил. Динингни ва у билан мусулмонларни азиз қил!
Уларнинг тизгинларидан Ўзинг сари тут! Албатта Сен дуоларни Эшитувчисан.
Робеъ ибн Ҳадий Умайр ал-Мадхалий қаламига мансуб
21/7/1421 ҳижрий
Манба: Тавҳид форуми