Рўзадорга таом тайёрлаганга ажр борми?
Савол: Синглимиз айтадики: муслима аёл кўп вақтини ошхонада ўтказади ва турли таомлар тайёрлаш билан машғул. Аммо у (Рамазон) ойнинг имконият дамларини қўлдан бой беради. Эй шайх, унга насиҳатингиз борми ва таом ҳозирлагани учун у ажр оладими?
Жавоб: Ҳа, у (аёл) бу (таом ҳозирлаши) учун ажр олади. Чунки у рўзадорларга таом тайёрлайди. Бу эса яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилишга киради. У бу учун ажр олади.
Таом тайёрлашлик ва (уй) ишлари унга «тасбиҳ» (субҳаналлоҳ), «таҳлил» (ла илаҳа иллаллоҳ), «такбир» (Аллоҳу акбар) айтишга ва Қуръондан ёд олганини тиловат қилишдан тўсмайди. Таом тайёрлашлиги унга Аллоҳ Азза ва Жаллани зикр қилишига ҳалақит бермайди. Ҳа (шундай).
Шайх Солиҳ ибн Фавзон ал-Фавзон
Манба: Тавҳид форуми