Таровиҳнинг ҳар икки ракат ўртасида жамоавий зикр қилиш

Таровиҳнинг ҳар икки ракат ўртасида жамоавий зикр қилиш

Савол: Қишлоғимизда одамлар Рамазонда таровиҳ намозида бир марта жўр бўлиб:

سبحان الله والحمد لله والله أكبر ولا حول ولا قوة إلا بالله العظيم

(Субҳаналлоҳи, валҳамдулиллаҳи, валлоҳу акбар. Вала ҳавла вала қуввата илла биллаҳил Аъзим).

«Аллоҳни барча айбу нуқсонлардан поклайман, барча мақтовлар Аллоҳга хосдир, Аллоҳ Буюкдир. Куч ва қувват фақат Буюк Аллоҳ биландир», дейиш билан бирга навбатма-навбат ихлос сурасини уч марта ўқишга одатланиб қолишди. Ҳамда бу ҳар икки ракат ўртасида жуда баланд овоз билан айтиладики, бу оҳисталик ва жиддийлик-(салобатлилик)ни кетказиб юборади. Ушбу сўз борасида пок суннатда бирор нарса-(хабар) борми?

Жавоб: Бу амал бидъат ва мункардир. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қавлларига биноан уни қилишлик жоиз эмас: «Ким бизнинг бу ишимизда ундан бўлмаган нарсани пайдо қилса, бас, у (ўз эгасига) мардуддир». Саҳиҳ эканига иттифоқ қилинган. Ҳамда у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қавлларига биноан: «Кимда-ким бизнинг буйруғимиз бўлмаган бирор ишни қилса, бас у (ўз эгасига) мардуддир». Муслим ўз «Саҳиҳ»ида ривоят қилди. Ва у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг жума хутбасидаги қавлларига биноан: «Сўнг: Сўзларнинг яхшиси Аллоҳнинг Китоби. Йўлларнинг яхшиси Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўли. Ишларнинг ёмони (динда) янги пайдо бўлганларидир. Ва ҳар бир бидъат залолатдир». Муслим ўз «Саҳиҳ»ида ривоят қилди.

Ушбу амал бидъат бўлиб, на Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва на у кишининг саҳобалари розияллоҳу анҳум уни қилишган. Демак, уни тарк қилиш ва бундан аввалда ўтган-(қилинган)ларига Аллоҳ субҳанаҳуга тавба қилишлик вожиб бўлади. Аллоҳ азза ва жалланинг ушбу қавлига биноан: «Барчаларингиз Аллоҳга тавба қилинглар, эй мўминлар! Шоядки (шунда) нажот топсангизлар» (Нур: 31). Ва у субҳанаҳунинг ушбу қавли: «Ва мен тавба қилган, ҳамда иймон келтириб яхши амаллар қилган, сўнгра Тўғри йўлга юрган кишиларни мағфират қилгувчидирман» (Тоҳа: 82). Аллоҳ барчани Ўзи рози бўладиган нарсага муваффақ қилсин.

 

Шайх Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Фатволар ва турли мақолалар тўплами, 30-мужаллад

Манба: Тавҳид форуми

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan