Ироқ ва Шом Ислом Давлати – террорчи ташкилот!

Ироқ ва Шом Ислом Давлати – террорчи ташкилот!

 

Шайх Муҳаммад ибн Ҳадий ал-Мадхалий ҳафизаҳуллоҳ

 

 

Юклаб олиш

Бу фириб. Бу, фарзандларимиз ва ёшларимизни алдаш. Хато сабаблар олинади-да, айримлари даҳшатли ўрин ва урушлар сари (боришни) истайди. У ерда нима бўлаётганини эса Аллоҳ билувчироқ. Йўқ, бундан ҳам кўпроғи… Ушбу жамоатларни айни ўзи билан ўзлари қирпичоқ. ИШИД (Ироқ ва Шом Исломий Давлати) ИШИДга қарши урушади. ИШИД ал-Қоидага қарши урушади. Ал-Қоида кимга қарши уршади?! Жангу жадал. Мана шу, уларнинг аҳволи. Биз ўз кўзимиз билан кўриб турибмиз. Яъни, биз саҳнада нималар юз бераётганидан ғойиб-(яшириниб олган) эмасмиз.

Даъват қилинаётган ислом қаерда? Даъват қилинаётган жиҳод қаерда? Аллоҳ жиҳод сабабли ушбу умматни шарафли қилди. (Бу), жиҳод уммати, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам уммати. Бироқ жиҳод ўз ўлчов-(меъёр), шарт ва қоидаларига эга. Уни шаръий жиҳатдан баён қилиб беришга лойиқ одамлари бор. Уни бошқарув жиҳатидан буйруқ берадиган ўз эгалари бор. Ана ўшаларга қулоқ солиб, итоат қилинади.

Анавиларга келсак, улар фитна даъватчилари холос. Улар жиҳод деб атаётган бу (нарса) – фитнадир. Хоҳ хоҳлашсин ёки бош тортишсин, биз бор овозимиз билан буни фитна деймиз. Аллоҳ жалла ва аъладан мусулмонларнинг фарзандларини ундан қутқаришини сўраймиз.

Барча мақтовлар ушбу ўлка ҳукмдорларини ана шу нарсани баён қилиб беришга муваффақ айлаган Аллоҳга хосдир. Улар биринчи кунданоқ жиҳод билан террор ўртасидаги фарқни баён қилиб бердилар. Афғонистондан Тунисгача, Туркия ҳудудигача, араб оламидан иборат ислом уммати бошига солинаётган “жиҳод” дея аталмиш офатлар, у ҳақиқатда жиҳод эмас. Балки у фитна ва бузғунчилик қилишдир.

Аллоҳдан офият ва саломатлик сўраймиз. Эй Аллоҳ! Саломат қил, саломат қил! Эй Аллоҳ! Бизга ва мусулмонларга лутф қил! Аллоҳ жалла ва аъладан мусулмонларнинг адашганларини Ўзига гўзал тарзда қайтаришини, бизни барча яхшиликларга муваффақ айлашини, бизнинг юртимиз ҳамда ислом ва мусулмонларнинг юртларидан ҳар қандай ёмонликни узоқ қилишини ҳамда мусулмонлардан ёмонликнинг ҳар қандай турини нари қилишини сўрайман. Албатта У кўплаб инъом этувчи, Саховатлидир.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan