Саҳарликни кечиктириш ва ифторни тезлатиш ҳикмати
Шайх Муҳаммад ибн Солиҳ ал-Усаймин
Савол: Аллоҳ сизларга барака ато этсин! Ушбу Риёзда муқим (яшайдиган) мисрлик тингловчи айтади: Фазилатли шайх! Рамазонда ифторликни тезлатиш ва саҳарликни кечиктиришликнинг ҳикмати нима?
Жавоб: Бундаги ҳикмат бандаларга енгиллик қилиш, Аллоҳ азза ва жалланинг ҳудудларига қаттиқ риоя қилиш. Чунки Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло, дарҳақиқат, саҳарда овқатланишни тонг отиши маълум бўлишига чеклаб қўйди. У субҳанаҳу ва таоло деди: «Энди улар билан (рўза кечаларида ҳам бемалол) қовушингиз ва Аллоҳ сизлар учун ёзган нарсани (фарзандни) талаб қилингиз! Ва то тонгдан оқ ип қора ипдан ажраладиган пайтгача еб-ичаверинглар» (Бақара: 187). Аллоҳ таолонинг қавлини мулоҳаза қилиб кўринг. «Ва то тонгдан оқ ип қора ипдан ажраладиган пайтгача». Умматга осонлаштириш ва уларга фақат тоқатларидаги нарса таклиф қилинишига очиқ ишора намоён бўлсин учун: «Ва то тонг отгунгача» демади.
Ифторни тезлатишликка келсак, у ҳам нафсга, хоҳлаётган ва Аллоҳ азза ва жаллага тоат ўлароқ ундан тийилиб турган насибасини тезроқ беришлик учундир. Ва бунда яна шаръий ҳудудларга қаттиқ риоя қилишлик бор. Чунки Аллоҳ таоло айтадики: «Сўнгра кечгача рўзани бенуқсон қилиб тутинглар!» (Бақара: 187). Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дейдилар: «Агар кеча мана бу томондан кириб келса (дея машриққа ишора қилдилар) ва мана бу томондан кетса (дея мағриб томонга ишора қилидилар) ҳамда қуёш ботса, дарҳақиқат, рўзадор оғиз очибди».
http://www.ibnothaimeen.com/all/noor/article_2225.shtml
Манба: Тавҳид форуми