Ироқ ва Шом Ислом Давлати (ИШИД) ҳақида

Ироқ ва Шом Ислом Давлати (ИШИД) ҳақида

 

Савол: Аллоҳ тавфиқ берсин дея мусулмонларнинг ўлкаларидан бири бўлган ўзининг юртига ишора қиляпти. «Ансор аш-Шариъа»-(«Шариат ёрдамчилари») деб аталаётган бу атамалар нима дейди?

Жавоб: Эй биродарлар! Бу, улкан фитналардир. Уларга қўшилишлик жоиз эмас.

Андалус ерида истагимни сўндирадиган нарсалардан, у ердаги ишончли ва кўмакчи кишиларнинг исмларидир.

Мамлакат номлари ўз ўрнида эмас. Худди мушук шернинг ҳужуми сингари гердайиб сўзлагани каби.

Ҳақиқатда афсусланарли нарсалардан бири, ушбу жамоатларнинг чиқиши, уларнинг фирқа-фирқа бўлиб бўлиниши ва ўзаро ўрталарида жанглар бўлишидир. Улар сабабли душман дам оляпти. Бир-бирларига қўл кўтардилар. Бир-бирларини кофир дейдилар. Бир-бирларини ўлдирадилар. Кўплаб шиор ва атамалар остида бир-бирларининг қонини ҳалол деб биладилар. Шулардан «Ансор аш-Шариъа», ИШИД (Ироқ ва Шом Ислом Давлати) ва ҳаказо. Кўплаб номлар. Яъни, улар ўзларини номлашларининг зоҳири, улар мусулмонлардан ёки мусулмонларга ёрдам қўлини чўзар экан деган ўй-(хулоса)ни олиб келади. Воқеъликда эса улар ўзларини Аллоҳнинг душманларига хизмат қилиш учун бўйсундирганлардир. Ўзларини мусулмонларнинг душманларига хизмат қилиш учун бўйсундиришган. Чунки улар ушбу атамалар билан номланишади, мусулмонларни кофирликда айблашади, уларнинг (мусулмонларнинг) қонлари ва молларини ҳалол деб билишади. Балки номусларини ҳам (ҳалол деб билишади). Аёл кишини уч кунда пок бўлди деб билишади. Ҳатто Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам асира қанча вақтда покланади деб буюрдилар? Бир ҳайз (муддати). Улар эса уч кунда пок бўлди деб биладилар. Сўнг у билан зино қиладилар ва фойдаланадилар. Ҳамда бу, аёл киши ёки бачадон покланишида етарли деб биладилар.

Мен айтаманки: Эй биродарлар! Ислом ягона жамоатдир. Исломда жамоатлар йўқ. Ягона жамоат бор. Улар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва у кишининг саҳобалари йўлидагилардир. Улар ҳаиқиқий мўминларки, ушбу тўғри динга мувофиқ тарзда Аллоҳга қайтадилар. Китоб ва суннат ҳужжатларида тўхтайдилар. Мусулмон биродарларини кофир деб ҳукм қилмайдилар. Анавилар эса исломга қарши ёриқ-(кириш йўли) очганлари ҳамда хоҳ ўзлари билиб ёки билмай ислом душманларига хизмат қилишаётганини ўзи етарли. Улар мусулмонларнинг қонини ҳалол деб биладилар. Кофир эканликлари аниқ бўлган кофирлардан олдин ўзлари кофир деб ҳукм қилган мусулмонларни (қиришдан) бошлаш вожиб бўлади деб биладилар. Демак, бу атамалардан наф йўқ. У семиртирмайди ҳам, очликдан ҳам беҳожат қилолмайди. Балки аҳамиятга молик жиҳати ушбу саҳиҳ динни татбиқ қилишда. Улар жамоат ҳамда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва саҳобаларининг йўлида бўлганлардир. Аммо анавиларнинг мусулмонлар қонини ҳалол деб билишлари, улар ва уларнинг қадриятларини беҳуда-(ўйин) қилишлари ҳамда мусулмонларнинг юртларини хонавайрон қилишларидан иборат қўл урган ишлари, бас, улар Аллоҳга қасамки, фақат ислом душманларига хизмат қилдилар. Мусулмонларнинг иш-(муаммо)ларини ўзларининг ўрталарида қилиб қўйишди. Балки ушбу жамоатларнинг айримларида ака-укани кўрасиз. Акаси фалон жамоатга қўшилган. Укаси эса фалон жамоатга қўшилган. Бир-бирларига чинакам ҳасад қилишади. Улардан кунига юздан минггача (одам) қатл қилинади. Баъзан минглаб бўлмаса. Куч ва қувват фақат Аллоҳ биландир. Ҳа (шундай). Марҳамат!

 

Шайх Солиҳ ибн Саъд ас-Суҳаймий

Юклаб олиш [mp3]

Манба: Тавҳид форуми

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan