Сизларнинг ғайратингиз қани, эй Салафийлар?!
Шайх Аъйид ибн Халифа аш-Шаммарий
Ҳаил шаҳрида (Саудия Арабистони) «Илмий Институт» мударриси, «Амир ал-Унуд» номли Жомеъ масжидининг имом-хатиби.
Китоб ва Суннат биз билан бўлган пайтда, биз нега қўрқишимиз керак?! УЯТ БИЗГА! БИЗ-САЛАФИЙЛАРМИЗ!
Ҳақни ҳимоя қилишдан қўрқамиз, ботил аҳли эса ботил фикрларини ҳимоя қилишда шижоат кўрсатаяпти.
Жўжа каби қўрқоқ қалбга эга бўлган одамга Аллоҳ бу ҳаётга барокат бермайди.
Унга Аллоҳ барокат бермайди, Каъбанинг Роббисига қасам! Бу Ҳаёт фақатгина ейиш ва ичишдан иборат эмас.
Мен «Салафий» бўлиб яшайман, бошимни юқори кўтариб, Пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг чақириқларига ёрдам бериб яшайман.
Салафларнинг асарлари-йўлларига ёрдам бериб яшайман. Замонамизнинг уламоларига, Албоний, Ибн Боз, Ибн Усаймин, шайх Фавзон, шайх Ғудаян, шайх Луҳайдан, шайх Робиъ каби Суннат уламоларига ёрдам бериб яшайман.
Бу даъватни қўллаган бошқа Салафий уламоларга ёрдамчиман. Акс ҳолда йўқ, бизда яхшилик йўқ!
Каъбани Роббисига қасами, бизда яхшилик йўқ!
Ажабланаман, салафий даъватга нима учун бундай бефарқлик? Нима учун Салафийларга нисбатан бундай беғамлик?
Нима учун биъдъат аҳлига шунча мақтов ва олқишлар бўлаяпти? Бу ишлар нима учун содир бўлаяпти?
Аллоҳ Аршнинг устида олий бўлди деган (эй салафий), қани сенинг ғайратинг? Аллоҳ махлуқотларидан олий, деб эътиқод қилган (эй салафий), қани сени рашкинг?
Аллоҳдан ўзга ҳеч ким на фойда ва на зарар бера олмайди деган (эй салафий), қани сени рашкинг?
Аллоҳдан бошқасидан ёрдам сўрамаслик, тумор тақмаслик ва Аллоҳдан бошқаси номига қасам ичмаслик.
Қани сени ғайратинг?! Шу (Салафийликка) даъват қилаётган Уламоларни айблашаётган ва қоралашаётганини кўриб турганингда, (қани сени ғайратинг)?
«Иставани» (Аллоҳни Аршни устида олий бўлганини) инкор қилувчиларни мақташаётган пайтда, Аллоҳ ҳамма ерда деб даъво қилувчиларни, яна шу каби хурофотларни айтаётганларни мақтаб, улар олиму-уламоларга айланаётган пайтда, қани сенинг ғайратинг, эй биродар?
Қандай даражагача тушдик биз? Қандай ҳолатгача етиб келдик биз?
Ким бу динни маҳкам тутса қувватланади, ким уни тарк қилса хор бўлади.
Бу – Жаннатдир! Ким уни йўлида юрса ютуққа эришади, ким уни тарк қилса нобуд бўлади.
У Саховатли Робб, Субҳанаҳу ва Таоло, ким Уни буйруқларини маҳкам тутса унинг қуввати кўпаяди ва Аллоҳнинг ёрдами билан азиз бўлади.
Акс ҳолда, бу ҳаётда яхшилик йўқдир!
Олимларимизни турли ишларда туҳмат билан айблашадиган бўлишди. Шайхларимизни турли ишларда туҳмат билан айблашадиган бўлишди.
Бу асрнинг хаворижлари, бу асрнинг мўътазилалари ва бу замоннинг ашъарийларилари «имомлар»га айланишди?! Улар ботир мужоҳидлар?! Улар шижоатли рижоллар-эркаклар?!
Улар сизларни, эй Салафийлар ўлдирмоқчилар, маънавий ўлдирмоқчилар! Сизлар салафийликни тарк қилишингизни хоҳлайдилар! Шундай экан, бу йўлда собит туринглар!
Сизларда (шаръий) далиллар бор, уларнинг сўзлари сизга зарар етказа олмайди!
Авзоъий айтади: «Сен салафларнинг (аввалгиларнинг) асарларини (йўлларини) лозим тутгин, гарчи одамлар сендан юз ўгирсалар ҳам! Сен одамларнинг райларидан (фикрларидан) эҳтиёт бўлгин, гарчи сўзларини безаб гапирсалар ҳам!»
Манба: Тавҳид форуми