Норозилик намойишлари мусулмонларнинг амалидан эмас

Норозилик намойишлари ва (кўчаларда) ўтириб олишлар мусулмонларнинг амалидан эмас

 

Юклаб олиш [mp3]

Савол: Айрим кимсалар ҳукмдор девони ва ҳукумат доираларида амалга ошираётган ўтириб олиш (билан ўтказилаётган митинглар) борасида шаръий ҳукм нима, эй шайх? Бу фойда келтирувчи воситами?

Жавоб: Бу борада Кибор Уламолар Ҳайъати томонидан қарор қабул қилиндики, норозилик намойишлари ва ўтириб олишлар мусулмонларнинг амалидан эмас. Бу ишда зарар, ҳукмдорга итоатсизлик қилиш ва тартибсизлик мавжуд, бас, у жоиз эмас.

Ҳақ эгаси ўз ҳаққини шаръий йўллар билан талаб қилади. Уни ғарб низоми ва ғарбга оид намойишлар билан талаб қилмайди. Бу исломда жорий қилинганлар жумласидан эмас. Балки у исломда қайтарилганлардандир. Чунки у тартибсизлик ва ҳукмдорга итоатсизлик қилишдир. Гоҳида унга вайронагарчилик, одамларга ва намойиш ўтказаётганларнинг ўзига зарар етказиш ҳам қўшилади. Шундай.

 

Шайх Солиҳ ибн Фавзон ибн Абдуллоҳ ал-Фавзон

Доимий Фатво Бериш Қўмитаси ҳамда Кибор Уламолар Ҳайъати аъзоси

http://www.alfawzan.af.org.sa/node/14347

Манба: Тавҳид форуми

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan