Албатта Аллоҳ Одамни Ўз суратида яратди ҳадиси шарҳи

Албатта Аллоҳ Одамни Ўз суратида яратди ҳадиси шарҳи

 

 Юклаб олиш [mp3]

Савол: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан бадбашара бўлгин деб айтишликдан қайтарув ва Аллоҳ Одамни Ўзининг суратида яратди деган ҳадис ворид бўлган. Ушбу ҳадис борасидаги соғлом эътиқод нима?

Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Барча мақтовлар Аллоҳга хосдир. Росулуллоҳга, аҳли оила ва саҳобаларига Аллоҳнинг салавоту саломлари бўлсин.

Сўнг:

Ушбу ҳадис Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан собитдир. У киши шундай дедилар: «Агар бирортангиз урса, бас, юздан эҳтиёт бўлсин-(қўлини тийсин). Албатта, Аллоҳ Одамни Ўз суратида яратди». Бошқа бир лафзда эса: «Раҳмоннинг суратида» (дейилган). Бундан ўхшашлик ва тамсил келиб чиқмайди. Илм аҳли наздидаги маъно шуки, Аллоҳ Одамни эшитувчи, кўрувчи, хоҳлаганда сўзловчи қилиб яратди. Булар ҳам Аллоҳ азза ва жалланинг сифатидир. У Зот Эшитувчи, Кўрувчи, сўзловчи ва У жалла ва аъланинг Юзи бор. Ташбиҳ ва тамсил маъносида эмас. Балки Аллоҳнинг Сурати махлуқнинг суратидан ўзгадир. Балки маъно шундайки, У Зот Эшитувчи, Кўрувчи, Унинг Юзи бор ва хоҳлаганда сўзлайди. Аллоҳ Одамни ҳам шундай эшитувчи, кўрувчи, юз, қўл, оёқли ва хоҳлаганда сўзлайдиган қилиб яратди. Бироқ У Эшитувчи бу эшитувчи каби, У Кўрувчи бу кўрувчи каби, У сўзловчи бу сўзловчи каби, У Юз бу юз каби эмас. Балки Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг сифатлари бирор нарсага ўхшаш эмас. У субҳанаҳунинг Ўзига лойиқ бўлгудекдир. Банданинг сифатлари эса ўзига лойиқ бўлгудек бўлиб, унга фонийлик, нуқсон ва заифлик етади. Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг сифатлари эса комил бўлиб, унга нуқсон, заифлик, фонийлик ва завол етмайди. Шунинг учун Аллоҳ азза ва жалла айтдики: Бирон нарса У зотга ўхшаш эмасдир. Ва У Эшитувчи ва Кўрувчидир. Ва ҳеч ким У зотга тенг эмасдир. Шу сабаб юзга уриш ва бадбашара бўлгин дейишлик жоиз эмас.

 

Шайх Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

http://binbaz.org.sa/mat/20348

Манба: Тавҳид форуми

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan