Сурия жиҳодига пул йиғишга тарғиботлар ҳақида

Сурия жиҳодига пул йиғишга тарғиботлар ҳақида

Шайх Солиҳ ибн Фавзон ал-Фавзон

Юклаб олиш

 

Савол: Аллоҳ яхшиликлар ато этсин! Савол берувчи айтадики: Бугунги кунда Суриядаги жиҳод учун (молиявий ёрдам) йиғишга оммавий эълонларни эшитяпмиз. (Бу ҳолат борасида) қандай насиҳатингиз бор?

Жавоб: Валийюл амр буйруғидан бошқа жамғармалар бўлмайди! «Агар (жангга) чиқишга чорлансангиз, чиқинглар!» (Бухорий (1834) ва Муслим (1353) Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилганлар). «Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса…» (Тавба: 38). «Чиқинглар, дейилса…». (Жиҳодга) чорловни ташкиллаштирувчи валийюл амрдир, (бу унгагина) хос иш! Ҳа (шундай).

Савол: Аллоҳ яхшиликлар ато этсин! Савол берувчи айтадики: Ота-онаси ва валийюл амрига осий бўлган ҳолда, тарғиботга эргашиб, жиҳод учун қуролланиб, фитна ўрнига – Сурияга (жиҳодга) чиқиб кетган ўғил билан синалган одамга қандай насиҳатингиз бор?

Жавоб: Ҳар қандай ҳолатда ҳам Аллоҳ унга ҳомий бўлсин. Аллоҳдан уни ҳидоят қилишини ва ота-онасига саломат қайтаришини сўраймиз.

У хатокор. Лекин Аллоҳ уни қайтариши ва кечиришини умид қиламиз. Ҳа (шундай).

 

6 Шаъбон, 1434 ҳ.с. (15 июн, 2013).

Юклаб олиш [mp3]

Манба: Тавҳид форуми

One thought on “Сурия жиҳодига пул йиғишга тарғиботлар ҳақида

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan