Бидъат аҳлидан огоҳ қилишлик – Аҳли суннанинг йўлидир
Савол: Мен уламоларнинг бидъатчилар ҳақидаги сўзларини гапираман ва шаръий қоидаларга амал қилган ҳолда улардан уламолар огоҳлантирганидек огоҳлантираман. Баъзилар мени уламоларни ҳақорат қилганликда айблашяпти. Менга қандай насиҳат қиласиз?
Жавоб: Бидъатчиларнинг олимлари ҳақида гапириш ва бидъатларидан огоҳлантириш – бу тобеин, таба тобеин, тўрт имом ва уларнинг манҳажига эргашганлардан иборат барча салафи солиҳлар қилган амалдир, розияллоҳу анҳум. Шунинг учун улар бирор шахсни зирк қилишганида у ҳақида: «Бидъати сабабидан тарк қилинган», ёки «Хабис бидъатчи» ва шунга ўхшаш гапларни айтишган. Ҳа (шундай).
Шайх Солиҳ ибн Муҳаммад Луҳайдан
Манба: Тавҳид форуми