Яъжуж ва маъжуж

Яъжуж ва маъжуж

 

Савол: Хитойда яъжуж ва маъжуж исмли икки уруғ-(қабила) борми? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳадисларида зикр қилганлар ўшаларми? Агар улар бўлмасалар унда кимлар?

Жавоб: Яъжуж ва маъжуж узоқ шарқдаги одам болаларидан иборат икки тоифа бўлиб, замона охирида чиқадилар. Асосий гумон шуки, улар Хитой ва унинг атрофида истиқомат қилувчилардир. Чунки улар узоқ шарқдандир. Дарҳақиқат, Зулқорнайн Аллоҳ Қуръонда, Каҳф сурасида зикр қилганидек улар билан одамлар ўртасига тўсиқ қўйган. Улар одам болаларидан ва замона охирида Дажжолдан кейин чиқадилар. Сўнг Аллоҳ уларнинг бўйинларига бир касаллик туширади ва натижада ўладилар. Ва бу Ийсо алайҳиссалом замонида бўлади. Чунки Дажжол чиққанда Аллоҳ Ийсо алайҳиссаломни туширади. Ва у киши Дажжолни қатл қилади. Ҳамда яъжуж ва маъжуж Ийсо алайҳиссалом замонида чиқади сўнг Аллоҳ таоло уларни ўлдириб, ҳалок қилади. Асосий гумон ва Қуръони Каримнинг зоҳири ҳамда Зул Қорнайн (ҳақидаги) хабарларнинг зоҳири, улар шарқ томонда, Хитой ва унинг атрофларида эканидир.

 

Шайх Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Юклаб олиш [mp3]

 http://www.binbaz.org.sa/mat/18126

Манба: Тавҳид форуми

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan