Аллоҳнинг исмларини бошқа тилга таржима қилиш
Савол: Аллоҳнинг гўзал исмларини ажнабий тилга таржима қилишлик жоизми?
Жавоб: Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг исмларини тушунтириш илинжида таржима қилишликда бирор зарар йўқ. Балки гоҳида вожиб ҳам бўлади. Зеро, араб тилини билмайдиган киши маънони тушунишга муҳтождир. Шунинг учун Аллоҳ таоло айтдики: «Биз ҳар бир пайғамбарни (ҳукмларимизни) баён қилиб бериши учун ўз қавмининг тили билан (сўзлайдиган қилиб) юборганмиз» (Иброҳим: 4).
Буни тушунтиришлик учун таржима қилишликда бирор зарар-(монелик) йўқ.
Асосга айлантириб олишлик учун бўлса, яъни, ўзга тилни араб тилининг ўрнига қўйиш-(ишлатиш)лик учун, бу жоиз эмас. Чунки бу араб тилини ўчириш-(унуттириш)дир.
Шайх Муҳаммад ибн Солиҳ ал-Усаймин
Икки ҳарам дарслари:
«Дурус Масжид ан-Набавий» 62-шарит, Б томон
Манба: Тавҳид форуми