Фарз ва бошқа намозларда салом бергач дуога қўл очишлик ҳукми
Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боздан ҳурматли биродар ҳазратларига. Аллоҳ таоло у кишини Ўзи рози бўладиган нарса-(амал)ларга муваффақ айласин.
Саламун алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Сўнг эса эй қадрдоним, мактубингиз (менга) етиб келди. Аллоҳ таоло сизларга Ўзининг ҳидоятини етказсин. Ушбу мактуб зимнида фарз ва бошқа намозларда (икки томонга) салом бергач дуо учун қўл кўтаришлик ҳукми мавзуси борасидаги ва бошқа саволлар (йўлланган экан). (Барчага) маълум бўлган (жавоб) ила сизларга фойда улашамизки, дуога қўл кўтаришлик суннат ва Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қовлларига биноан (дуо) ижобат бўлиш сабабларидандир: «Албатта Раббингиз ҳаё қилувчи, Саҳоватли Зотдир. Бандаси Унга (дуо қилиб) қўл кўтарганда қуруқ қайтаришдан ҳаё қилади». Бу борада Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ворид бўлган саҳиҳ ҳадислар кўпдир.
Имом, имомнинг ортидагилар ва ёлғиз намоз ўқувчи учун фарз намозидан кейин (дуога) қўл кўтаришлик каби Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам қўл кўтармаган ўринларга келсак, буларнинг (яъни, имом, имомнинг ортидагилар ва ёлғиз намоз ўқувчининг) бирортасига фарз намоздан кейин (дуога) қўл кўтаришлиги жорий қилинмаган. Чунки Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам фарз намозидан салом бергач (дуога) қўл очмаганлар. Нафл намозларга келсак, ушбу (нафл намоз)дан кейин, одатга айлантириб олмай гоҳ-гоҳида дуога қўл очишликда зарар-(монелик) йўқ. Шунингдек, жума ва икки ҳайит хутбасида, икки сажда орасида, салом беришдан аввал ат-таҳийёт ўқилгандан кейин ва шунга ўхшаш Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам дуога қўл очмаган ўринларида дуога қўл очишлик жорий қилинмаган. Ёмғир сўраш (дуосидаги) хутбада дуога қўл очишлик жорий қилинган. Чунки Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам истисқо (ёмғир сўраш) намозидаги хутбада дуога қўл очдилар. Шунингдек, жума хутбасида ёмғир сўраб (дуога) қўл очдилар, одамлар ҳам дуога қўл очдилар. Биз ёдга олган йўлга кўра ушбу бобда ворид бўлган ҳадислар (бирор зиддиятсиз) жамланади. Ва дарҳақиқат, илм аҳлидан иборат бир жамоа биз ёдга олганларни айнан айтиб ўтишган.
Аллоҳ таолодан биз ва сизларни динини соғлом тушунишликка ва бунда собитқадам бўлишликка муваффақ айламоғини сўраймиз. Албатта, У субҳанаҳу сўралгувчиларнинг энг яхшисидир. Вассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Илмий изланишлар ва фатво бериш ҳамда
даъват ва иршод қўмитаси раиси
Шайх Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Манба: Тавҳид форуми
Assalam alaykum
Duoga qul ochish
Nega unda bu tuliq tarqatilmagan va nega buni odat qilib qanchadan qancha musulmonlar qullab kelishadi
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Ҳурматли Burhon, ҳақ Қуръон ва суннат нусуслари асосида танилади, бирор амалга қанча одам амал қилишига қараб эмас.