Витрни икки бор ўқишлик
Савол: Мен доим витрни туннинг аввалида ўқийман, сўнгра туннинг охирги қисмида тураманда, ундан кейин витр ўқимасдан, икки ракъат, икки ракъатдан қодир бўлганимча намоз ўқийман. Менинг бу амалим тўғрими? Витрни такрор ўқишликнинг ҳукми нима?
Жавоб: Ҳа, сенинг бу феълинг тўғри. Агар инсон туннинг аввалида витр ўқиса, сўнгра Аллоҳ унга туннинг охирида туришликни муяссар қилса, у икки ракъат, икки ракъатдан Аллоҳ унга муяссар қилганича намоз ўқийди ва унга туннинг аввалида ўқилган витри кифоя қилади. Унга витрни иккинчи марта ўқишлиги Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қовлидан макруҳдир: «Бир кечада иккита витр йўқдир». Ва балки Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам унда ҳараж-танглик йўқлигини билдиришлик учун витрдан кейин икки ракъат намоз ўқиганлар. Лекин агар унга қодир бўлсанг, витрни туннинг охирига кечиктиришлигинг афзалдир. Соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сўзлариданки, агар унга қодир бўлсанг, витр тунни охирида бўлади: «Тундаги намозингизни охирини витр (тоқ) қилинглар». Агар шуни қила олсанг, шуниси сенга афзалидир. Ва илло қодир бўлганингни ол ва туннинг аввалида витр ўқи. Агар Аллоҳ туннинг охирида туришликка муяссар қилса, витр ўқимасдан Аллоҳ қодир қилганича икки ракъат, икки ракъатдан намоз ўқигин. Аллоҳ сизларни яхшилик билан мукофотласин.
Шайх Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Нур аъла ад-дарб
http://www.binbaz.org.sa/mat/15357
Манба: Тавҳид форуми