Пайғамбаримиз туғилган кунини қандай нишонлаймиз?
Шайх Муҳаммад Саид Рослан ҳафизаҳуллоҳ
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам туғилган кунларини нишонлар эдилар. Мен сизларга мавлидни қандай суннатга мувофиқ нишонлаш кераклигини айтиб бераман. Уни Аҳли Cуннадан бошқа ҳеч ким нишонлай олмайди. Аммо бидъат аҳлининг кўзи кўр ва буни англамайдилар.
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам одатда душанба куни рўза тутардилар. У кишидан сўрашди: «Эй Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам), сиз душанба куни рўза тутишни тарк қилмаётганингизни кўрдик». У зот (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) жавоб бердилар: «Бу кунда мен туғилганман ва (бу кунда) менга ваҳий нозил бўлган». Соллаллоҳу алайҳи ва ала алиҳи ва саллам. Шунингдек у зот (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) душанба куни вафот этганлар, Робиул аввал ойининг 12 кунида. У зот соллаллоҳу алайҳи ва ала алиҳи ва саллам айни туғилган кунларида вафот этганлар. Агарда ҳозир (масалан) бир кишининг ёлғиз ўғли бўлса, у ўғлини ўзидан ҳам яхшироқ кўрса. У ўғлининг туғилган кунини нишонлайди. Аллоҳ табарока ва таолонинг қадари билан ўша ўғли айни туғилган кунида вафот этди. Ўғли туғилган кунида вафот этган бўла туриб, ўша одам ўғлининг туғилган кунини нишонлай оладими?
Кимки Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг туғилган кунларини нишонламоқчи бўлса ҳар ҳафта душанба куни рўза тутсин. Чунки Набий соллаллоҳу алайҳи ва ала алиҳи ва саллам ҳар душанба куни рўза тутганлар ва ўша куни туғилганликларини айтганлар. Бу Аллоҳ табарока ва таолонинг динидаги бидъат ҳисобланадими? Ахир бу Суннатку. Шунинг учун ким Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам туғилган кунларини нишонламоқчи бўлса, у душанба кунлари рўза тутиши керак бўлади.
Мен оламлар Роббиси бўлган Аллоҳдан барчамизни ҳаққа қайтаришини, бизни ва барча мусулмонларни тўғри йўлга йўллашини сўрайман. У Зот бизни ва барча мусулмонларни ширк ва бидъат, катта ва кичик гуноҳлардан покласин. Албатта У барча нарсага қодир. Аллоҳ Пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.