Жума азонлари ўртасидаги вақт қанча?

Жума азонлари ўртасидаги вақт қанча?

Савол: Жума (намозининг) биринчи ва иккинчи азони ўртасидаги жорий қилинган вақт қанча?

Жавоб: Воқелик шундайки, биз Наждда биринчи азон билан иккинчи азон ўртасида таҳминан ярим соат ёки қирқ беш дақиқа фарқ тайин қиламиз. Макка ва Мадинада эса икки азон ўртасида бирор фарқ-орани ажратиб турадиган вақт тайин қилишмайди. Вақт кирса, (яъни) пешин вақти кирса муаззин биринчи деб аталадиган азонни айтади. Сўнг хатиб келгач иккинчи азонни айтади. Менга Нажд аҳлининг иши саҳиҳроқ бўлиб кўриняпти. Чунки ана шундагина фойда ҳосил бўлади. Одамлар аввалги азонга қулоқ тутишади-да, сўнг намозга тайёргарлик кўриб, жомеъ масжид сари отланадилар. Дарҳақиқат илм аҳли раҳимаҳумуллоҳ шундай дейишди: Кимда-ким жума куни иккинчи азонни эшитса, унга (азоннинг) эшитиши биланоқ (йўлга) отланиши лозим бўлади. Кимни уйи узоқ бўлса жумага хатиб билан етишиб олар даражада ҳаракат қилиши лозим бўлади. Демак, жумага пешин вақти киргандагина биринчи азонни айтадиганларга қараганда, бу ердаги (Нажддаги) одамларнинг ишлари мени наздимда тўғрироқдир. Бироқ бундан бизга (бу борада) хилоф қилганларни адашганлар деб айтишимиз келиб чиқмайди.

Толиби илмларга айтиб қўйишим (лозим бўлган) муҳим нуқта шуки: Фуқаҳолар бирор суннат амалда ихтилофлашиб, баъзилари: бу суннат, бошқалари эса: бу суннат эмас, дейишса, бундан суннат эмас дейдиганлар бошқаларни бидъатчи деб айтишлари лозим дегани келиб чиқмайди. Уларни асло бидъатчи деб айтмайдилар. Чунки биз ушбу ишлар борасида бизга хилоф чиққанларни бидъатчи деб атасак, бундан ихтилофли масалаларда барча фуқаҳолар бидъатчи эканлиги келиб чиқади. Чунки менга: сен бидъатчисан, деб айтадиган кимсага мен ҳам: сен ўзинг бидъатчисан, дейман. Натижада барча фақиҳлар ихтилофли масалаларда бидъат аҳлидан бўлиб қоладилар. Бу қовлни эса ҳали бирор киши айтмаган. Уламолар раҳимаҳумуллоҳ ақидага боғлиқ бўлмаган ва (динда) янги пайдо қилинмаган масалаларда ихтилофга боришса, албатта улар ҳужжатларни тушунишда ихтилофлашган бўладилар. Шунда биз: иш кенг-ихтилофга бориш ажабланарли эмас, деб айтамиз. (Бундай масалаларда) бир-биримизни бидъатчи дейишимиз мумкин эмас.

 

Шайх Муҳаммад ибн Солиҳ ал-Усаймин

«Лиқо аш-шаҳрий» (3/69).

Манба: Тавҳид форуми

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan