Кофирларга тақлид қилиш хорликдир

Кофирларга тақлид қилиш хорликдир

Шайх Муҳаммад ибн Солиҳ ал-Усаймин роҳимаҳуллоҳ

Юклаб олиш

Мусулмонга Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан тақво қилишлиги, мусулмонларнинг душманлари ундан ҳайбатланиб, ҳурмат қилишлари учун ўз дини билан азиз, фахрланган ва қойил қолдирган бўлиши вожиб бўлади. Мен Аллоҳнинг дини билан азиз бўлган ҳар бир кишига одамлар олдида азиз бўлишига ҳамда Унинг душманлари олдида хор бўлган ҳар бир кимса Аллоҳнинг ва душманларининг олдида хор бўлишига кафилман. Эй мусулмон, кофирларга эргашишинг ва уларнинг хулқидан (ўрнак) олишинг уларнинг кўнглида сени азиз қилади деб ўйлама! Балки бу сени ғоятда хорликка солади. Шуни яхши биласанки, агар сенга ҳозир бирортаси феълларингда эргашса, албатта, ичингда унга нисбатан фахр туясан ва уни олдингда хор деб биласан. У сенга муқаллид бўлгани нуқтаи назаридан. Бу инсон табиатида маълуму машҳур нарсадир. Душманларимиз бизни ўз динимиз ила кучли ва азиз эканимизни кўргани сари биз уларга аҳамият бермай фақатгина Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам юборилганларидан кейин бутун оламнинг шариати бўлмиш Аллоҳнинг шариати талабига биноан муомала қиламиз. «Айтинг (эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Эй одамлар, албатта мен сизларнинг барчангизга Аллоҳ (юборган) элчиман»» (Аъроф: 158). Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан шундай деганликлари собит бўлган: «Жоним Унинг Қўлида бўлган Зотга қасамки, мен ҳақимда бирор яҳудий ва насроний эшитиб сўнг мен олиб келган нарсага иймон келтирмаса, батаҳқиқ, дўзах аҳлидан бўлади». Бу аҳли Китоб ҳақида бўлса, ҳолбуки улар аҳли Китоб, улардан бошқа кофирлар, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳақларида эшитиб, у кишига эргашмаган ҳар бир кимса ҳақида нима фикрдасиз? Батаҳқиқ у дўзах аҳлидандир. Шундай бўлар экан, ўзимизни ерга уриб, ўзгаларга эргашаётган биз мусулмонлар ҳақида нима дейсиз?

 

Манба: Тавҳид форуми

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan