Такбир азон сингари бўлиши жоизми?
Савол: Саудия Арабистони мамлакати Ровда Судайрдан биродар А.А. ўз саволида шундай дейди: Баъзи исломий диёрларга сафар қилдим. Намозни жамоат билан адо этиш учун масжидлардан бирига кирдим. Шунда муаззин такбирни азон лафзлари адади билан айтди. Бу борада суннат нима, эй шайх ҳазратлари? Такбир азон сингари бўлиши жоизми? Бизга фатво берсангиз, Аллоҳ сизни яхшилик билан мукофотласин! Аллоҳ умрингизни Ўзининг тоатида узун қилсин!
Жавоб: Бу жоиз. Балки бу азондаги суннат турларидан бири. Чунки бу саҳиҳ (ҳадис)да, Абу Маҳзура розияллоҳу анҳуга Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам фатҳ вақти Масжид ал-Ҳаромда азон ва такбирни ўргатганлари ҳадисида собит бўлган. Иқомат ва такбир лафзларидан ташқари такбирни тоқ қилиб айтиш жоиз. Худди Билол розияллоҳу анҳу Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг масжидларида, у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳозир бўлганларида ва таълим берганларида қилганлари каби. «Саҳиҳайн»да Анас розияллоҳу анҳудан ворид бўлганидек: «Билол Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларида азонни жуфт, такбирни эса тоқ айтарди». Шу билан маълум бўлмоқдаки, иқомат ва такбирни жуфт айтишга риоя қилиш билан такбирни жуфт ва тоқ қилиш-(айтиш)да ҳараж-(танглик) йўқ. (Бу билан): Қод қомат ас-Солаҳ лафзини назарда тутяпман. Балки ихтилоф икки шаҳодат ва ҳайъалада-(Ҳайя аъла ас-Солаҳ ва Ҳайя аъла ал-Фалаҳ)дадир. Абу Маҳзуранинг ҳадисида у иккиси жуфт (айтилди). Билолнинг азон ва такбири сифати борасидаги Анас ва бошқаларнинг ҳадисида у иккиси такбирда тоқ (айтилди). Бари суннат. Аллоҳ тавфиқ берувчидир.
Шайх Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Арабия ойномасидан йўналтирилган саволлар зимнида
Фатво ва турли мақолалар тўплами, ўнинчи мужаллад.
Манба: Тавҳид форуми