Ҳожат қистаб турган ҳолатдаги намоз

Ҳожат қистаб турган ҳолатдаги намоз

Савол: Гоҳида ел (келишини) тўсган ҳолатда намоз ўқийман. Намозим саҳиҳми?

Жавоб: Мўмин киши ел, сийдик ва катта ҳожат (қистаб туришидан) озор чекар даражада машғул бўлса, намози ботил бўлмайди. Балки унга катта ҳожат, сийдик ва елдан бўшаниб, сўнг таҳорат олиб, қалби ҳотиржам, аъзолари хушуъда, қалби қўрқув-умидда, намозига иқбол қилган ҳолда намозни адо этиши вожиб бўлади. Мўмин кишига лозим бўладигани ана шудир. Дарҳақиқат Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: «Таом ҳозир бўлиши ва икки чиқинди қистаб турганда намоз йўқдир». Яъни, сийдик ва катта ҳожат. Ел ҳам ушбу маъно остига (дохил бўлади). Ел (келиши) кучайса намозхонга озор бериш ва ўй-фикрини машғул қилишда сийдик ва катта ҳожат маъносини олади. Сизга шаръан (жорий бўлгани) шуки, қаттиқ ел-газни сезганингизда, ундан халос бўлинг ва таҳорат олиб сўнгра намоз ўқинг. Ел келиши кучайиб, уни тўсиб турган ҳолатингизда намоз ўқишингиз лойиқ иш эмас. Чунки ушбу ҳолат Аллоҳ жорий қилган нарсага хилофдир. Ва бу сийдик ва катта ҳожат (қистаганда) тўсиб туришлик жинсидандир.

Дарҳақиқат уламолар (ҳожатни) тўсиб турган ҳолатдаги намознинг саҳиҳлиги борасида ихтилофга боришди. Бир тоифа (уламолар) намоз саҳиҳ бўлади дейишди. Яъни, комил намоз бўлмайди. Бошқа (уламолар) эса намоз ботил бўлади дейишди. Чунки асл ҳақиқатни инкор қилиш бўлди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қовллари каби: «Таом ҳозир бўлганда намоз йўқдир». Зоҳири (намознинг) ҳақиқати йўқдир. Сенга ушбу ишдан ҳазир бўлишинг ва намозингни комил қилишга тиришишинг, ҳамда намоздан олдин ел, сийдик ва катта ҳожатдан бўшаниб олиш билан уни (намозни) эҳтиёт қилишинг лозим бўлади. Тоинки хушуъ ва хотиржам ҳолатда намозни адо этгин. Намозни (ушбу ҳолатда) саҳиҳ ёки саҳиҳ бўлмаслиги келишмовчилик-ихтилоф ўрнидир. (Тўғриликка) яқинроғи иншааллоҳ саҳиҳ эканидир. Агар намоз ўқувчи намозини эс-ҳуши жойида бўлган ҳолатда ва Аллоҳ жорий қилганидек тўкис адо этса. Бироқ у катта ҳожат ёки сийдик ёки елни тўсган ҳолатда намоз ўқиш билан нолойиқ ишни қилди. Бу эса Аллоҳ жорий қилганига хилофдир. Унинг ҳолати камида макруҳ эканлигидир. Гарчи ҳужжатдаги зоҳир (кўриниб тургани) буни ҳаром эканлиги бўлса-да. Бироқ мўмин кишига бундан халос бўлиши, ҳужжатга кўра амал қилиши ва намозини ботил қиладиган шубҳадан узоқлашиши лозим бўлади.

 Юклаб олиш [mp3]

Шайх Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

http://binbaz.org.sa/mat/14705

Манба: Тавҳид форуми

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan