Ўлган одамларнинг руҳи бу дунёга қайтадими?
Савол: Ўлган одамларнинг руҳи бу дунёга қайтиши ва масалан биз уйда қилаётганимизни кўриши мумкинми?
Жавоб: Ҳеч қачон. Бу айрим одамларни бошларидан жой олган хурофот (ирим-cирим)дир. Одам вафот этгандан кейин, унинг бу дунё билан бўлган алоқаси умуман узилади. Агар, Америка Японияга ташлаган атом бомбаси (ерга) ташланса, ва биласизки у бомбалар қанчалик қувватга эга бўлган, ҳатто, шундай бомбадан ерга юзтаси ташланса ҳам, маййит буни сезмайди. «Қачонки инсон ўлса, унинг амаллари бу дунёдан узилади, илло уч ердан …» (Муслим ривояти). Ва Роббимиз муборак Китобида айтади: «Сиз қабрлардаги кимсаларга (яъни ўликларга) эшиттира олгувчи эмасдирсиз» (Фотир: 22). Маййитлар эшитмайди, шунинг учун бу хабарларни биронтасига ишонманг.
Шайх Муҳаммад Носируддин Албоний
Манба: Тавҳид форуми
Jazakallahu xeyr