Аёл киши қовурғадан яралгани

Аёл киши қовурғадан яралгани

Савол: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Аёллар билан чиройли муомалада бўлинглар. Албатта аёл киши қовурғадан яратилган» (Муттафақун алайҳ).

Шайх Шуъайб Арнаут «Риёзус Солиҳийн» китобига ёзган таълиқларида, мана шу ҳадиснинг ҳошиясида шундай дедилар: «Бу жойда сўз ўхшатиш ва мисол келтириш маъносида. Бу ҳадиснинг бошқа ривоятида очиқ келган: «Аёл киши қовурғага ўхшайди». Баъзилар ўйлаганидек аёл киши Одам қовурғасидан яратилмаган. Саҳиҳ суннатда бу ҳақида бирор хабар йўқ».

Фазилатли шайх! Шайх Арнаут сўзма-сўз шундай дедилар. Шу билан бирга Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам сўзма-сўз ва очиқдан-очиқ шундай деганларку: «Аёл киши қовурғадан яратилган». Бунинг тасдиқи Аллоҳнинг қуйидаги сўзида бордир: «У (Аллоҳ) шундай Зотки сизларни бир нафсдан (Одамдан) яратди ва ундан (Одамдан) унинг аёлини яратди» (Нисо: 1). Яна Аллоҳ айтади: «У (Аллоҳ) шундай Зотки сизларни бир нафсдан (Одамдан) яратди ва ундан (Одамдан) унинг аёлини пайдо қилди» (Аъроф: 189). Яна Аллоҳ айтади: «Унинг оят-аломатларидан: Сизлардан аёлларингизни яратди улар билан ором олишингиз учун» (Рум: 21) Яна Аллоҳ айтди: «Аллоҳ сизлардан аёлларингизни яратди» (Наҳл: 72). Тафсир аҳли айтгандилар: Бу оятлар аёллар ҳақида, Ҳавво Одам алайҳиссаломнинг қовурғаларидан яратилгандир.

Фазилатли шайх! Шайх Арнаут айтган сўзлари тўғрими ёки хатоми? У киши далил қилган: «Аёл киши қовурға каби. Уни тўғирлайман десанг синдириб қўясан. Агар ундан фойдалансанг унинг қийшиқлиги ҳолда фойдаланаверасн», деган ҳадисни тушунтириб беринг?

Жавоб: Ҳадиснинг зоҳири шуки: Аёл кишидан мурод Ҳавво алайҳассалом Одамнинг қовурғасидан яратилган. Бу аёл киши қовирғага ўхшатилган ҳадисга тескари келмайди. Балки бу ҳадисдан ўхшашлик нуқтаси тушунилади. Яъни унга ўхшаб қийшиқ, чунки асли ўшандандир. Бунинг маъноси: Аёл киши қийшиқ қовурғадан яратилган, унинг қийшиқлиги инкор қилинмайди. Агар эр уни тўғирламоқчи бўлса, қийшиқлигини йўқотмоқчи бўлса синдиради. Ажралиш бу унинг синишидир. Агар ёмон ҳолатга, заиф ақлига ва шунга ўхшаш қийшиқликларга сабр қилса ҳолат шундай давом этади ва ҳаёт ҳам давом этади. Бу ҳадсини шарҳлаганлар шундай дейишган. Ҳофиз Ибн Ҳажар шулар жумласидандирлар (Фатҳул Борий 6/368) Аллоҳ барчаларини раҳматига олсин.

Шундан маълум бўлдики Ҳаввони Одамни қовурғасидан яратилганлигини инкор қилиш саҳиҳ эмас.

Тавфиқ Аллоҳдандир, Васоллаллоҳу ала Набиййина Муҳаммад ва алиҳи ва соҳбиҳи васаллим.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 20053.

 

Раис: Абдулазиз бин Абдуллоҳ бин Боз

Раис ноиби: Абдулазиз Оли Шайх

Аъзолар: Абдуллоҳ Ғудайён

Солиҳ Фавзон, Бакр Абу Зайд

 

Манба: Тавҳид форуми

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan