Миср аҳлига насиҳат ва талабалар зиммасидаги вожибот

Миср аҳлига насиҳат ва талабалар зиммасидаги вожибот

Савол: Аллоҳ сизларга баракалар ато этсин, сизлардан ҳозирда Миср ўлкасида юз бераётган жараён атрофида талабаларга хоссатан ва мусулмонларга омматан насиҳат қилиш билан илтифот кўрсатишингизни хоҳлаймиз. Ҳозирги янги ҳукумат шаръий ҳукумат ҳисобланадими?

Жавоб: Аллоҳ азза ва жалладан гўзал исмлари ва олий сифатлари ила мусулмонларни ўлимдан сақлаб қолишини ва балони даф қилишини сўрайман.

Шак-шубҳа йўқки, ҳар бир соғлом илм ва тўғри фаҳм эгаси мусулмонлар ҳаётини сақлаб қоладиган ва ушбу улкан ёмонликни кетказадиган ҳар бир ишдан шодланади. Шак-шубҳа йўқки, мен: Миср аҳлига ҳаётни сақлаб қолишликка ҳаракат қилишлари ҳамда барча жиҳатдан қатл ва қон тўкилишига олиб борадиган ишларни тўхтатиб қолишликлари вожибдир, деб айтаман. Қоннинг иши-(сарҳисоби) улкандир. «Мусулмон модомики ҳаром қонга етмас экан-(бевосита қўл урмас экан) мудом тоатга тез, солиҳ бўлади. Агар бевоситда қўл урса (тоатдан) узилади» (Албоний «Соҳиҳ Аби Дауд» (4270)).

Аҳли сунна вал жамоа наздида қарор топган (асос) шуки: қилич билан енгиб чиққан ҳукмдор, агар ҳукмга ғолиб келса ва омма наздида иш унинг қўлида қарор топса, батаҳқиқ, у шаръий ҳукмдорга айланади.

Шунинг учун айтамизки, эй биродарлар! Аҳли сунна вал жамоа дарҳақиқат, ушбу нарса ҳаром дейди. Бироқ унинг кетидан келадиган самарасини таъйин қиладилар. Аҳли сунна вал жамоа енгиб чиқишни жоиз демайди. Бирор киши учун келиб, куч билан ҳукмни олишини жоиз демайди. Бу ҳаром. Бироқ бу юз берса бошқарув ҳосил бўса, ушбу ғолиб келганга бошқарув собит бўлади.

Аллоҳдан умматни суннат ила зиё олган мўътабар ҳукмдор ва уламолардан иборат ҳукмдорлар билан ризқлантиришини сўраймиз. Аллоҳдан уларни ҳаётни сақлаб қоладиган ва ёмонликни кетказадиган сабабларни сарф этишга муваффақ қилишини сўраймиз.

Талабалрга васият шуки, инсон авваламбор ўзини унга тегишли бўлмаган нарсага тиқмаслигидир. Сенга тегишли бўлмаган нарсага бурнингни тиқма. Аллоҳдан ушбу ишни юклаган кишига тавфиқ ва ҳидоят сўрайман.

Иккинчидан: Зулмдан сақлан. Бирор кишига зулм қилма. Чунки зулмнинг оқибати хатарлидир.

Учинчидан: Сен яхши ҳолатда эканингни бил. Бунинг учун Аллоҳга ҳамд айт. Диёрингдаги ҳукмдоринг ва уламоларинг билан яхшилик устида ҳамкорлик қил. Ўлкангдаги мавжуд бўлган яхшиликни сақла. Агар насиҳат қилишга лойиқ бўлганлардан бўлсанг, бас, яхшиликни рўёбга чиқарадиган ва ёмонликни тўсадиган шаръий, саҳиҳ, соғлом, тўғри йўллар билан насиҳат қил.

Сўнг: Биродарларга замонавий (ахборот) воситаларида намойиш этилаётган бирор хайр йўқ бўлган сўзларни тарқатмасликни насиҳат қиламан. Ҳудди ҳозирда «Твиттер» деб аталаётган ушбу (нарса)ни кўриб турганимиз каби. Унда ушбу ҳодисалар ҳақидаги ботил сўзни айтадиган одамларнинг овозларидан парчалар келади. Айрим кимсалар яхши ният билан ушбу сўзни тарқатади. Унинг мақсади ушбу (иш)нинг қабиҳлигини намойиш қилиш. Бироқ ҳақиқатда эса у уни тарқатади ва кўплаб одамларга шубҳалар етади. Бунга ўхшашини мен жоиз деб билмайман. Ва ушбу ишларнинг ҳақиқатини билиб олиши учун тушуниб, билиб олишини яхши билган кишига хабардор қилишида зарар йўқ деб биламан. Аммо буни оммага тарқатиб, ушбу сўзни нашр қилишига келсак, бу ана шу ёмон сўзни тарқатишликдир. Кўрасизки, айрим одамлар, ёмон ва ботил сўзга нисбатан тутган мавқифлари сабабли (Бирлашган Араб) Амирликларидаги ҳукмдорлар ёки Саудиядаги ҳукмдорлар ҳақида гапиради. Айрим кимсалар буни умумий босқичда нашр қиладилар. Биз эса: «Бу жоиз эмас. Чунки бунинг кетидан ушбу ботил ва ушбу фасодни тарқатишлик келади», деб айтамиз. Аммо ишнинг ҳақиқатини билиш учун биладиган ва тушунадиган одамга жўнатишига келсак, менга бунинг зарари йўқ бўлиб кўриняпти, валлоҳу аълам.

Ҳақиқатда ушбу ҳодисаларда васатия ва мўътадиллик дея даъво қилаётган кимсалардан ажабланасан киши. Ҳозирда сўзлари очиқ такфир ёки (шунга) ишора ва мусулмонларни ҳақорт қилиш билан суғорилганини кўрасан. Илмни даъво қилаётган кимсадан, кимлигини очиқ айтмайман, (Бирлашган Араб) Амирликлари ҳукмдорларини ёки Амирлик аҳлини ёҳуд Амирлик полициясини ёкида Саудия ҳукмдорларини ҳақорат қилаётганини кўрасан. Сўзларида бундай (ҳақорат)лар кўп. Батаҳқиқ, у ботил ҳамда одамларнинг аслида ким эканини очиқлайдиган ва уларнинг ҳақиқатларини баён қиладиган улкан ёмонликдандир. Мўътадиллик ва ўрта йўлни даъво қилган қанчалар, яъни ушбу ҳодисаларда тилни тийишни назарда тутганлар, ушбу (ҳодиса)ларда, у одамларнинг мусулмонлар обрўсига (тил текказишда) энг журъатлиси экани кўриниб қолди. Нима учун?! Чунки улар унинг ҳавосига хилоф чиқдилар, саҳиҳ шаръий қарашдан эмас.

Қандай бўлганда ҳам Аллоҳ азза ва жалладан ушбу балони йўқ қилишини, Миср аҳлини омонлик ва ҳотиржамлик билан ризқлантиришини, оқил кишиларни ушбу фитна зарарларини даф қилишда ҳамкорлик қилишда мадад беришини, ҳамда ҳукмдорларимизни яхшиликни бир маромга келтириш ва ёмонликни узоқ қилишда ҳиссаларини қўшишга муваффақ айламоғини сўраймиз. Валлоҳу аълам.

Юклаб олиш [mp3]

 

Шайх, доктор Сулаймон ар-Руҳайлий ҳафизаҳуллоҳ

13 Шаввол 1434 ҳ.й қоғозга туширилди

http://www.ajurry.com/vb/showthread.php?t=34599

Манба: Тавҳид форуми

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan