Намозда енгларни шимариш
Савол: Енгларни букиб шимаришлик намозда қайтарилган ишлардан саналадими? Агар букилган бўлса ҳукми ўзгача бўладими. Агар мен намозга ушбу шимарилган ҳолатда кирсам, ушбу (ҳолат) унга (намозга) киришимдан олдиндир. Яъни, мен буни намоз давомида шимариб олмадим. Ёки икки ҳолат баб-баробарми?
Жавоб: Енгларни намоз давомида ёки намоздан олдин сажда вақти ерга тегмаслиги учун букиб ёки қайириб шимаришлик жоиз эмас. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қовлларига биноан: «Етти суякда сажда қилишликка ҳамда соч ва кийимни йиғмасликка буюрилдим». Бухорий (1/196) ва Муслим (1/354) ривоятлари.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз Муҳаммадга, у кишининг аҳли оилалари ва саҳобаларига саловату саломлар йўлласин.
Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 8598-4.
Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий
Аъзолар: Абдуллоҳ ибн Ғудайён ва Абдуллоҳ ибн Қаъуд
Манба: Тавҳид форуми