«Шайхи йўқ кишининг шайхи шайтон» деган иборанинг ҳукми

«Шайхи йўқ кишининг шайхи шайтон» деган иборанинг ҳукми

Савол: Баъзи одамларда: «Шайхи йўқ кишининг шайхи шайтон», деган фикр кўп тарқалган. Уларга нима деб жавоб берасиз?

Жавоб: Бу баъзи сўфийларнинг одамлар уларнинг сафларига қўшилиши, бидъатлари, залолатларида уларга эргашишлари учун ўйлаб топилган уларнинг хатолари ва нодонликларидир. Агар инсон илмий ва диний халқаларга бориб, ёки Қуръон ва суннатни ўрганиб динида фиқҳни яхши ўрганса ва бундан истофада олса, у илм талабида ижтиҳод қилди дейилмайди. Балки унга кўп яхшилик ҳосил бўлди дейилади.

Шунинг учун толиби илм яхши ақида ва яхши хулқ билан танилган олимлар билан боғланиб туриши ва ўзлари тушунмаган нарсаларни улардан сўрашлари лозим. Чунки агар толиби илм аҳли илмлардан сўраб турмаса, кўп хато қилади ва кўп ишлар унга мубҳам бўлиб қолаверади. Аммо агар у илмий халқаларга қатнашиб турса ва аҳли илмлардан мавъизалар эшитиб турса, бу билан унга, гарчи унинг муайян шайхи бўлмаса ҳам, кўп яхшилик ва фойдалар ҳосил бўлади. Шубҳасиз илмий халқаларга бориб турадиган, жума ва ҳайит хутбаларини, масжидларда айтиладиган мавъизаларни эшитиб турадиган мусулмоннинг шайхлари кўп бўлади. Агарчи у тақлид қиладиган ва фикрларига эргашадиган муайян бир шайхга мансуб бўлмаса ҳам.

 

Шайх Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

«Фатава Ибн Баз» 6/339.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan