Намозга айтиладиган такбир (иқомат) кўринишлари
بسم الله الرحمن الرحيم
Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, у зотнинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг …
Намозга такбир айтиш Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан бир неча кўринишда ворид бўлган.
Биринчи кўриниш (ўн бир жумла):
Аллоҳу Акбар, Аллоҳу Акбар
Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳ
Ашҳаду анна Муҳаммад ар-Росулуллоҳ
Ҳайя аъла ас-Солаҳ
Ҳайя аъла ал-Фалаҳ
Қод қомат ас-Солаҳ, Қод қомат ас-Солаҳ
Аллоҳу Акбар, Аллоҳу Акбар
Ла илаҳа иллаллоҳ
Ушбу кўринишнинг далили Аҳмад (15881) ва Абу Довуд (499) Абдуллоҳ ибн Зайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадислари: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам намозга жамланиш учун одамларга қўнғироқ чалинишига амр қил(ишни хоҳла)ганларида, уйқуда эканлигимда қўлида қўнғироқ кўтарган бир киши тушимга кирди. Мен: «Эй Аллоҳнинг бандаси! Қўнғироқни сотасанми?» – дедим. У: «Уни нима қиласан», деди. Мен: «Унинг воситасида намозга чорлаймиз», дедим. У: «Сени бундан яхшироқ нарсага йўллаб қўймайми?» – деди. Мен унга: «Албатта», дедим. У деди: «Шундай дейсан: Аллоҳу Акбар, Аллоҳу Акбар. Аллоҳу Акбар, Аллоҳу Акбар. Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳ, Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳ. Ашҳаду анна Муҳаммад ар-Росулуллоҳ, Ашҳаду анна Муҳаммад ар-Росулуллоҳ. Ҳайя аъла ас-Солаҳ, Ҳайя аъла ас-Солаҳ. Ҳайя аъла ал-Фалаҳ, Ҳайя аъла ал-Фалаҳ. Аллоҳу Акбар, Аллоҳу Акбар. Ла илаҳа иллаллоҳ». Сўнг мендан бироз узоқлашди. Сўнг шундай деди: «Намозга такбир айтсанг шундай дейсан: Аллоҳу Акбар, Аллоҳу Акбар. Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳ. Ашҳаду анна Муҳаммад ар-Росулуллоҳ. Ҳайя аъла ас-Солаҳ. Ҳайя аъла ал-Фалаҳ. Қод қомат ас-Солаҳ, Қод қомат ас-Солаҳ. Аллоҳу Акбар, Аллоҳу Акбар. Ла илаҳа иллаллоҳ». Тонг отгач Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига бордим. Ва у кишини кўрганимдан хабардор қилдим. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Батаҳқиқ, у ҳақ тушдир, инша Аллоҳ. Билол билан тур-да, кўрганингни унга айтиб тур. У азон айтсин. Чунки унинг овози сеникидан баландроқ», дедилар. Шунда Билол билан турдим-да, унга айтиб бериб турдим ва у азон айтди». (Ровий) айтади: «Буни Умар ибн Хаттоб уйида эканлигида эшитди ва ридосини тортқилаганча чиқиб: «Эй Расулуллоҳ, сизни ҳақ ила жўнатган Зотга қасамки, дарҳақиқат, у кўрган тушни (айни) ўхшашини кўрдим», деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Барча мақтовлар Аллоҳга хосдир», дедилар» (Албоний раҳимаҳуллоҳ «Саҳиҳ Аби Дауд» (469)да саҳиҳ санади).
Ушбу кўринишни жумҳур уламолар ихтиёр қилган. Улардан: Молик, Шофеъий ва Аҳмад раҳимаҳумуллоҳлар. Фақат Молик раҳимаҳуллоҳ: «Қод қомат ас-Солаҳ»ни бир марта айтади, дедилар.
Иккинчи кўриниш (ўн етти жумла):
Аллоҳу Акбар, Аллоҳу Акбар. Аллоҳу Акбар, Аллоҳу Акбар.
Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳ, Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳ.
Ашҳаду анна Муҳаммад ар-Росулуллоҳ, Ашҳаду анна Муҳаммад ар-Росулуллоҳ.
Ҳайя аъла ас-Солаҳ, Ҳайя аъла ас-Солаҳ.
Ҳайя аъла ал-Фалаҳ, Ҳайя аъла ал-Фалаҳ.
Қод қомат ас-Солаҳ, Қод қомат ас-Солаҳ.
Аллоҳу Акбар, Аллоҳу Акбар.
Ла илаҳа иллаллоҳ.
Ушбу кўринишнинг далили Абу Довуд (502), Термизий (192), Насоий (632) ва Ибн Можжа (709) Абу Маҳзура (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилишган ҳадисдир: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам менга азонни ўн тўққиз жумла билан ва такбирни ўн етти жумла билан ўргатдилар. Азон: Аллоҳу Акбар, Аллоҳу Акбар. Аллоҳу Акбар, Аллоҳу Акбар. Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳ, Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳ. Ашҳаду анна Муҳаммад ар-Росулуллоҳ, Ашҳаду анна Муҳаммад ар-Росулуллоҳ. Сўнг дедилар: «Қайт ва овозингни чўз, сўнг: Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳ, Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳ. Ашҳаду анна Муҳаммад ар-Росулуллоҳ, Ашҳаду анна Муҳаммад ар-Росулуллоҳ. Ҳайя аъла ас-Солаҳ, Ҳайя аъла ас-Солаҳ. Ҳайя аъла ал-Фалаҳ, Ҳайя аъла ал-Фалаҳ. Аллоҳу Акбар, Аллоҳу Акбар. Ла илаҳа иллаллоҳ, деб айт».
Такбир эса ўн етти жумла: Аллоҳу Акбар, Аллоҳу Акбар. Аллоҳу Акбар, Аллоҳу Акбар. Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳ, Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳ. Ашҳаду анна Муҳаммад ар-Росулуллоҳ, Ашҳаду анна Муҳаммад ар-Росулуллоҳ. Ҳайя аъла ас-Солаҳ, Ҳайя аъла ас-Солаҳ. Ҳайя аъла ал-Фалаҳ, Ҳайя аъла ал-Фалаҳ. Қод қомат ас-Солаҳ, Қод қомат ас-Солаҳ. Аллоҳу Акбар, Аллоҳу Акбар. Ла илаҳа иллаллоҳ» (Албоний раҳимаҳуллоҳ «Саҳиҳ Аби Давуд» (474)да саҳиҳ санади).
Ушбу кўринишни Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ ихтиёр қилди.
Ушбу икки кўриниш Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан собитдир. Ким иккисидан бирини қилса суннатга амал қилибди.
Шайх Ибн Боз раҳимаҳуллоҳга савол берилди: Саудия Арабистони мамлакати Ровда Судайрдан биродар А.А. ўз саволида шундай дейди: Баъзи исломий диёрларга сафар қилдим. Намозни жамоат билан адо этиш учун масжидлардан бирига кирдим. Шунда муаззин такбирни азон лафзлари адади билан айтди. Бу борада суннат нима, эй шайх ҳазратлари? Такбир азон сингари бўлиши жоизми? Бизга фатво берсангиз, Аллоҳ сизни яхшилик билан мукофотласин! Аллоҳ умрингизни Ўзининг тоатида узун қилсин!
Жавоб: Бу жоиз. Балки бу азондаги суннат турларидан бири. Чунки бу саҳиҳ (ҳадис)да, Абу Маҳзура розияллоҳу анҳуга Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам фатҳ вақти Масжид ал-Ҳаромда азон ва такбирни ўргатганлари ҳадисида собит бўлган. Иқомат ва такбир лафзларидан ташқари такбирни тоқ қилиб айтиш жоиз. Худди Билол розияллоҳу анҳу Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг масжидларида, у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳозир бўлганларида ва таълим берганларида қилганлари каби. «Саҳиҳайн»да Анас розияллоҳу анҳудан ворид бўлганидек: «Билол Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларида азонни жуфт, такбирни эса тоқ айтарди». Шу билан маълум бўлмоқдаки, иқомат ва такбирни жуфт айтишга риоя қилиш билан такбирни жуфт ва тоқ қилиш-(айтиш)да ҳараж-(танглик) йўқ. (Бу билан): Қод қомат ас-Солаҳ лафзини назарда тутяпман. Балки ихтилоф икки шаҳодат ва ҳайъалада-(Ҳайя аъла ас-Солаҳ ва Ҳайя аъла ал-Фалаҳ)дадир. Абу Маҳзуранинг ҳадисида у иккиси жуфт (айтилди). Билолнинг азон ва такбири сифати борасидаги Анас ва бошқаларнинг ҳадисида у иккиси такбирда тоқ (айтилди). Бари суннат. Аллоҳ тавфиқ берувчидир.
Шайх Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Арабия ойномасидан йўналтирилган саволлар зимнида
Фатво ва турли мақолалар тўплами, ўнинчи мужаллад.
Манба: http://binbaz.org.sa/mat/2438
Бироқ турли сифатларда ворид бўлган ибодатлардаги афзали, мусулмон муайян бир сифатни лозим тутиб, қолган сифатларни тарк этмаслигидир. Балки Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан собит бўлган барини бажариш суннат. Бир марта такбирни Билол розияллоҳу анҳу айтгандек, бошқа сафар эса Абу Маҳзура розияллоҳу анҳу айтгандек айтсин.
Шайхул Ислом Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: «Тўғриси эса ҳадис аҳли ва уларга мувофиқ келганларнинг мазҳабидир. У эса Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан бу борада собит бўлганларнинг барига йўл бермоқлик. Бундан бирор нарсани кариҳ кўрмайдилар. Зеро азон ва такбир сифатининг турлича экани қироат, ташаҳҳуд ва шунга ўхшашлар сифатининг турлича экани кабидир. Бирор кишининг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам умматлари учун қўйиб кетган суннатларини ёмон кўришга ҳаққи йўқ…
Бир марта буниси, бир марта униси, ҳамда бу бир ўринда ва буниси бир ўринда қилиниши шунга ўхшашлар борасида суннатнинг тўкис эканидандир. Чунки суннатда ворид бўлгани (айрими)ни тарк этиб, бошқасини лозим тутишлик, дарҳақиқат, суннатни бидъатга ҳамда мустаҳабни вожибга айлантириб олишликка олиб боради. Ва бу фирқа-фирқа бўлиб бўлиниш ҳамда ихтилофга етаклайди, агар бошқалар бошқа кўринишини қилсалар». Сўзлари тугади. («Ал-Фатава ал-Кубро» (2/43-44)).
Аллоҳ Пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.
Манба: Тавҳид форуми