Қурбонлик терисини сотиш
Савол: Бизда Ийдул Адҳода бир одат кенг тарқалган. У ҳам бўлса масжидларга қурбонлик териларини садақа қилишлик (одати)дир. Шуни билмоқ лозимки, масжид жамғармаси аъзолари садақа қилувчиларга, терилар сотилади ва масжид фойдасига сарф этилади, дея хабар берадилар. Ушбу ишнинг ҳукми нима? Агар ушбу терилар сотилса сўнг ҳашаматдан иборат масжид фойдасига сарф этилса, бу ишнинг ҳукми нима? Аллоҳ сизни яхшилик билан мукофотласин!
Жавоб: Қурбонлик териларидан ё қурбонлик қилувчи фойдаланади. Унга бу жоиз, худди гўштнинг бир қисмидан фойдалангани каби. Ёки уни фақир ва мискинларга садақа қилади. Уни сотмайди ва сотадиган томонларга бермайди. Балки ундан фойдаланишлари учун фақир ва мискинларга беради. Агар ундан ўзи фойдаланса, унга ҳараж-(танглик) йўқ. Бу ушбу масаладаги рожиҳ қавлдир.
Шайх Зайд ибн Ҳадий ал-Мадхалий
http://www.sahab.net/forums/index.php?showtopic=132980
Манба: Тавҳид форуми