Фарз рўза қазосини қасддан бузиш
Савол: Ўтган йиллар давомида гарданимдаги қарз рўзаларни тутиб келардим. (Бир кун) қасддан оғзимни очдим. Ва шундан кейин ўша куннинг эвазига бир кун қазо рўза ҳам тутдим. Энди, мен қилгандек бир кун қазо ўтаб бериладими ёки икки ой пайдар-пай рўза ўтаб бериладими, билмай турибман. Жавобингизни кутаман.
Жавоб: Инсон Рамазон ойи қазоси, қасам каффороти каби вожиб рўзага киришса, фақат шаръий узр сабаб билангина ушбу рўзани бўлишлиги жоиз бўлади. Шунингдек, вожиб ишга киришган ҳар бир кишига, ушбу ишни охирига етказиб қўйиши вожибдир. Ушбу кишига фақат шаръий узр билангина вожиб ишни бўлишлиги ҳалол бўлади. Ушбу қазо (рўзасини тутишга) киришиб, сўнг кунларнинг бирида узрсиз оғзини очган ва ушбу кунни қазосини ўтаб берган аёлга келсак, унинг зиммасида ушбу ишидан кейин бирор нарса йўқдир. Чунки қазо (рўзада оғиз очишнинг каффороти) бир кунига бир кун (рўза тутиб беришдир). Бироқ ушбу аёлга тавба қилишлиги ва Аллоҳ азза ва жалладан узрсиз вожиб рўзани бузгани учун мағфират сўрашлиги вожиб бўлади.
Шайх Муҳаммад ибн Солиҳ ал-Усаймин, (20/451).
Манба: Тавҳид форуми