Сурия жиҳодига пул йиғишга тарғиботлар ҳақида
Савол: Аллоҳ яхшиликлар ато этсин! Савол берувчи айтадики: Бугунги кунда Суриядаги жиҳод учун (молиявий ёрдам) йиғишга оммавий эълонларни эшитяпмиз. (Бу ҳолат борасида) қандай насиҳатингиз бор?
Жавоб: Валийюл амр буйруғидан бошқа жамғармалар бўлмайди! «Агар (жангга) чиқишга чорлансангиз, чиқинглар!» (Бухорий (1834) ва Муслим (1353) Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилганлар). «Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса…» (Тавба: 38). «Чиқинглар, дейилса…». (Жиҳодга) чорловни ташкиллаштирувчи валийюл амрдир, (бу унгагина) хос иш! Ҳа (шундай).
Савол: Аллоҳ яхшиликлар ато этсин! Савол берувчи айтадики: Ота-онаси ва валийюл амрига осий бўлган ҳолда, тарғиботга эргашиб, жиҳод учун қуролланиб, фитна ўрнига – Сурияга (жиҳодга) чиқиб кетган ўғил билан синалган одамга қандай насиҳатингиз бор?
Жавоб: Ҳар қандай ҳолатда ҳам Аллоҳ унга ҳомий бўлсин. Аллоҳдан уни ҳидоят қилишини ва ота-онасига саломат қайтаришини сўраймиз.
У хатокор. Лекин Аллоҳ уни қайтариши ва кечиришини умид қиламиз. Ҳа (шундай).
Шайх Солиҳ ибн Фавзон ал-Фавзон
6 Шаъбон, 1434 ҳ.с. (15 июн, 2013).
Манба: Тавҳид форуми
Шайх Фавзондан бошқа олимлар қолмабдида дунёда. Тавҳид.ком ҳам ҳадеб Башарга тарафкашлик қилавермасдан бошқа олимларни ҳам фикрларини келтириб туринглар.
Силарга қўйиб берса Сурияга на моддий на маънавий ёрдам бериш керак эмас эканда.
Ўзиларни бошиларга шунақа кунлар тушганда (Аллоҳ асрасин), қолган мусулмонлар «валиюл амр» буйруғисиз бир нарса қилмаймиз деб қолишмасин кейин.
Шайх Фавзондан бошқа уламоларимиз ҳам бор алҳамдулиллаҳ. Фатво якунидаги манбага мурожаат қилсангиз, бошқа уламоларнинг қавллари билан ҳам танишиб чиқасиз.
Бизни Башарга тарафкашлик қиляпсиз деб айтган гапингиз очиқ туҳмат. Биз бу фитна аланга олиши биланоқ бу шахсни уламолар кофир ҳукмини берганликларини омма эътиборига ҳавола этганмиз. Уламолар эса унга ёнбосаётганлари йўқ, бу ҳолатда шариат далилларига асосан тўғри иш қайси бўлишига кўрсатма беришмоқда халос.
Сурияга моддий ёрдам бериш керак эмас деб айтмаган олимлар. Ушбу моддий ёрдамни шаръан тўғри йўл орқали юборишни таъкидлашган. Акс ҳолда бу ёрдамларга кўз тикиб турган ҳизбийлар оз эмас ва бу ёрдам муҳтожларга етиб бормаслиги хавфи бор. Шу сабабдан мусулмон ҳукмдорлар ташкил қилган хос йўллар орқали моддий ёрдам бериш керак.
Бошга бирор иш тушиш тушмаслиги, бирор масаладаги ҳукмни ўзгартира олмайди, шуни унутманг!
Биз одатда бу каби асоссиз мулоҳазаларни чиқармаймиз. Буни шояд сизга ва қолганларга насиҳат бўлсин деган мақсадда чиқардик.
Биз барча мусулмонларни ҳавои нафсидан келиб чиқиб дин борасида бирор гап гапиришдан қайтарамиз. Ҳар қандай ҳолат бўлмасин шариат кўрсатмаларидан четлашмасликка, уламоларни ҳурмат қилиб, илмларидан фойда олишга чақирамиз.
Аллоҳ барчамизни ҳақ йўлга бошласин!
Валийюл амр деб кимга айтилиши ҳақида маълумот олмоқчи бўлган биродарларимизга қуйидаги манзилга мурожаат қилишни тавсия қиламиз:
https://tavhid.com/kitoblar/manhaj/hukmdorlarning-haq-huquqlari
Бугунги кунда валийюл амр йўқ деб ҳисоблаш хато экани борасида фатво:
http://youtu.be/IEW0i99IAsk
Саволга жавоб бермаяпсиз биродар. Иккала линкда ҳам умумий гаплар. Мени саволим шуки бугунги кунда,ким валиюл амр,яъни шахсан қайси давлатнинг ҳукмдорини валиюл амр десак бўлади бугун? Моддий ёрдамни кимга юбориш керак?
Бундайларга бугунги кунда Саудия қиролини мисол қилса бўлади. Бунга кўплаб уламоларнинг қавлларини топиш мумкин. Ибн Боз роҳимаҳуллоҳ, араб ва ислом давлатлари шариат билан фақатгина шахсий (хос) ҳолатдагина ҳукм қиладилар, деган сўзни умумий ҳаммага ишлатадиганларга раддия бериб айтдилар: «Бу умумлаштириш тўрғи эмас. Саудия давлати, Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки, халқни орасида шариат билан ҳукм қилади, шариат ҳадларини (жазоларини) қўллайди, мамлакатнинг (турли) тарафларида шаръий маҳкамалар барпо қилинди. Бу мамлакат ҳам бундан бошқаси ҳам маъсум (хатодан ҳоли) эмас. Менга етиб келишича, Бруней мамлакатининг Султони ҳамма ерда шариат билан ҳукм қилишни буюрибди. Нима бўлганда ҳам, бундай (умумий) иборадан тийилиш лозим ва Саудия Арабистони Мамлакати ва Қувайтнинг маҳаллий газеталарида буни эълон қилмаслик лозим. Агар аксар юртларда дейилса, шунда муносиб бўлади. Чунки бу кўпчилик юртларнинг ҳолати шундайдир. Аллоҳдан ўзимизга ва сенга ҳидоят сўраймиз» (Фатволар 8/243).
Ибн Усаймин роҳимаҳуллоҳ Риёз шаҳрида портлатишни амалга оширганлар ҳақидаги ҳукмга қўшимча қилиб айтдилар: «Мен шу муносабат билан, ҳукм қилинганлар ҳақида тиллари билан турли сўзларни айтаётган қавмлардан ажабланаман. Ҳукм эса ҳукм қилишнинг энг кучли йўли орқали амалга оширилди, инсонларнинг қонлари, моллари ва номусларини сақлаш топширилган, маҳкаманинг бир неча қозилари тамонидан амалга оширилди. Текширув ҳайъати тамонидан қўллаб-қувватланди, сўнгра қозиларнинг юқори мажлиси тамонидан тасдиқланди. Сўнгра Валийюл Амр тамонидан ижро қилинди. Ҳар бир ёлғизга ва оммага маълумки, бизнинг юртимиз, Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки, Аллоҳ нозил қилган дин билан ҳукм қилишликда оламдаги энг кучли давлатдир. Бунга ҳар бир қози ва оддий инсон гувоҳлик беради» (Ал-Фатава аш-Шаръия фил Қозоя ал-Асрия, 84 саҳифа).
Хос бир давлатнинг ҳукмдори ҳолатини аниқлаш учун бу масалани илмсиз одамларни таҳминига эмас, балки ҳолатни уламоларга олиб чиқиш керак. Улар бизга ҳолатни баён қилиб беришади иншааллоҳ. Валлоҳу аълам.
биродар жумхур уламолар Мисрга йигилиб сурияга жиход килиш хамма мусулмонларга вожиб деб хукм чикарди. Буни кандай тушиниш керак???
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Ҳурматли Asad, саволингизга жавоб олиш учун қуйидаги манзилга мурожаат қилинг:
https://tavhid.com/forum/showthread.php?tid=382&pid=5940
Saudiya hukumati Islom bilan hukum qiladi dgan iboraga kozim tushdi. Zinokorlar tosh boron qilinganini Ogrini qoli kesilgani bachchavozni balant imoratdan uloqtirilganini. Hich kormadim hich eshitmadim ham.
Биз ҳар бир нарсани кўрган бўлишимиз шарт эмас. Бизга аҳли суннанинг ишончли олимлари берган гувоҳлиги кифоя қилади. Зеро ишончли одам олиб келган сўз устида шак қилинмайди, тасдиқланади, илло агарда бунинг аксига очиқ далил бўлмаса.